Халқаро электр алоқа иттифоқи “Ахборот жамиятининг ўлчами” ҳисоботини нашр этди. Унга кўра ахборот-коммуникация технологиялари ривожланиши бўйича Ўзбекистон дунёда 115-ўринни эгаллаган.

Ўзбекистоннинг рейтингдаги позицияси МДҲ давлатлари орасида энг ёмони ҳисобланади. Бу борада энг яхши кўрсаткич Беларусда қайд этилган – 38-ўрин. Шунингдек, ушбу рўйхатда Россия 42-ўринни, Қозоғистон 53-ўринни, Молдова 61-ўринни, Озарбайжон 64-ўринни, Украина 74-ўринни, Арманистон 74-ўринни, Грузия 78-ўринни, Қирғизистон 108-ўринни эгаллаган.

Ахборот-коммуникация технологияларининг қай даражада ривожланганини қайд этувчи мазкур рейтинг дунёнинг турли мамлакатларида АКТ инфратузилмасининг ривожланиши, унинг жорий этилиши ва ушбу соҳадаги хизматлар тарифларидан келиб чиққан ҳолда тузилган.  

Қайд этиб ўтамиз, рейтингда биринчи ўрин Данияга берилган.