Тошкентдаги Инха университети бошқа ОЎЮнинг талабалари учун Очиқ эшиклар кунини ўтказади

Тошкентдаги Инха университети бошқа ОЎЮнинг талабалари учун Очиқ эшиклар кунини ўтказади

2014 йил 29 ноябрь куни Тошкентдаги Инха университети (IUT) ўз таълимини мазкур олий ўқув юртида давом эттиришни хоҳлаган бошқа олий таълим муассасаларининг талабалари учун Очиқ эшиклар кунини ўтказади.  

Тадбир иштирокчиларига таълимни кўчириш тартиби ҳамда математика, физика ва инглиз тили бўйича имтиҳонларнинг ўтказилиш қоидалари батафсил тушунтирилади. Ушбу имтиҳонлар фақат Кореядаги Инха университетининг масъул мутахассислари томонидан ўтказилади.

Ўқишини бошқа ОЎЮдан муваффақиятли кўчирган IUT нинг янги талабалари учун биринчи курснинг биринчи семестри фанларини ўзлаштириш бўйича махсус дастур ташкил этилади, хусусан, дастурлаш бўйича махсус синфлар очилади (С ёки С ++).

Имтиҳонларда қатнашиш учун ҳужжатлар 2014 йил 14 декабргача қабул қилинади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.