Кембриж университети ва Юқори технологиялар маркази ҳамкорлик қилади

Кембриж университети ва Юқори технологиялар маркази ҳамкорлик қилади

23 декабрь куни Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Кембриж форумининг Марказий Осиё бўйича раиси, профессор  Сиддхарт Саксена билан учрашув ўтказилди. Профессор мамлакатимизда бўлиб ўтган парламент сайловларига халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрган бўлиб, сайловларга ижобий баҳо берди.

Учрашув чоғида Юқори технологиялар маркази фаолиятининг самарадорлигини Кембриж университети иштирокида, аввало, илғор халқаро тажрибани жалб этиш ва илмий ишланмаларни тижоратлаштириш имкониятлари муҳокама қилинди, дея хабар беради “UzReport” нашри.

Маълумотнома: Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Британия ўртасидаги товар айланмаси 2014 йилнинг январь-октябрь ойларида 100 млн доллардан ошган. Ўзбекистонда Британия инвестициялари иштирокидаги 504 та корхона ўз фаолиятини юритмоқда, Буюк Британиянинг 78 та компанияси ваколатхонаси аккредитациядан ўтган. «Бритиш-Америкэн Тобакко», «Ворлей Парсонс», «Рио Тинто», «Ай-Ти-И» каби йирик компаниялар республикада фаол инвестиция фаолиятини кўрсатмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.