Wi-Fi зоналар пайдо бўлишига оз қолди

Wi-Fi зоналар пайдо бўлишига оз қолди

Ўзбекистонда 2014-2015 йилларда Wi-Fi технологиялари бўйича интернетдан кенг полосали фойдаланиш тармоғини ривожлантириш дастури амалга оширилмоқда, деб ёзади “Infocom” журнали.

Унга кўра, республиканинг ҳар бир вилоятида симсиз Wi-Fi интернет ўрнатиш ишлари режалаштирилган. Wi-Fi аэропортлар, вокзаллар, сайёҳлар тез-тез бўладиган жойлар, истироҳат боғлари, савдо марказлари каби жамоат жойларида пайдо бўлади.

Масалан, айни пайтда Навоий шаҳрида Wi-Fi-боғни барпо этиш ишлариолиб бориляпти. Бу борадаги ишларни якунлаш январь ойи охирига мўлжалланган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.