Ўзбекистонда биотехнологиялар ривожланиши, тестдан ўтиш ва эмлаш ҳақида

Ўзбекистонда ROSSА компанияси кўмагида инновацион COVID-19 тест-тизими ишлаб чиқилди, унинг муаллифлари – ёш олимлар жамоаси. Маҳаллий тест-тизимнинг афзалликлари, эмлаш пайтида сифатли тестдан ўтказиш ва фанни ривожлантириш зарурати  ҳақида тиббиёт фанлари доктори, TWAS (2014), Science leader (Web of science awards 2017), Top researcher (Scopus awards 2018) халқаро мукофотларининг совриндори Татьяна Хегай бошчилигидаги муаллифлар жамоаси Anhor.uz билан суҳбатда сўзлаб берди.


 
Тўпламлар ҳақида маълумот:

·         «ROSSAmed COVID-19 RT-PCR» реагентлар тўпламида нишон сифатида вируснинг иккита генидан фойдаланилади. Бу вирусда мутациялар содир бўлганида, уни аниқлаш имконини беради ва  таҳлил натижаларининг аниқлигини оширади.
·         «ROSSAmed COVID-19 ISOTHERM» ноёб тўплами «SARS-CoV-2» коронавируси РНКсини юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватидан олинган намуналарни колориметрик, изотермал, ҳалқали амплификацияси методи билан аниқлаш учун мўлжалланган.
·          «MagSorbNA» ДНК/РНК ни ажратиш учун мўлжалланган реагентлар тўплами ПЗР методи орқали таҳлил қилиш учун вирусни магнит зарралари ёрдамида тез ва қулай ажратиш имконини беради.
·         Хомашё ва ўраш материаллари АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатларидан олиб келинади. Компания ходимлари ISO 9001:2015 бўйича ўқиган. Ҳар бир сериянинг ноёб уч босқичли сифат назорати тест-тизимларнинг ишончлилигини кафолатлайди.
·         Тест-тизимлар Ўзбекистон ССВ Вирусология ИТИ референс-лабораториясида ҳамда Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат соғлиғи хизматида ўтказилган синовлар натижалари бўйича юқори баҳоланди. Синовлар, жумладан, ЖССТ тоомнидан тавсия этилган вирусли панелларда ҳам ўтказилган.

Anhor.uz: Татьяна Рудольфовна, ҳозир бозорда  COVID-19 ни аниқлаш бўйича кўплаб турли тестлар мавжуд, сиз эса шундай кучли рақобат шароитларида маҳаллий маҳсулотни таклиф қиляпсизлар. Тестларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш – анча харажатли иш, у анчагина инвестицияни талаб қилади.  Мамлакатга бу тест нега керак ёки у бошқачами?

Татьяна Хегай: Бошидан айтиб ўтмоқчиман – изотермал амплификация асосидаги тестимиз ҳақиқатдан ҳам бошқача. бу классик ПЗРнинг COVID-19 вирусига модификацияланган методи, аммо бутун жараён 60 дақиқани эгаллайди, оддий методда эса бу 3-4 соатни ташкил қилади. Бунинг устига тестимиз қимматбаҳо ускуналарни талаб қилмайди, масалан тест натижасини олиш учун ПЗР-ускунани, ҳаммаси визуал кўриниб туради.

Ўз тестимизни ишлаб чиқиш қарорини пандемия даврида COVID-19 атрофидаги хайп, чайқовчилик, иғволар сабабли қабул қилгандик. Мени иммунолог, генетик, ФАнинг Иммунология ва инсон гиномикаси институти лабораториясининг мудираси сифатида COVID-19 га қарши курашиш бўйича турли эксперт гуруҳларига киритишганди.

Аҳоли орасида ваҳима ҳукм сурарди, экспертлар бир-бирига зид тезимларни билдирарди. Ваҳима мамлакатга олиб кирилиши мумкин бўлган ҳамма нарсани олиш киришга сабабчи бўлди, аммо энди ҳозир уларнинг кўпчилиги тўғри келмайдиган воситалар бўлганини қайд этиш мумкин. Кўпчилик бундан пул ишлаб олди – мен пулга қарши эмасман, аммо “нарх-сифат” нисбати сифат фойдасига бўлмади.

Бундан ташқари, маҳаллий ишлаб чиқариш тестларни янги, жиддий штаммларга, мутант шаклларга тез мослаштириш имконини беради.

Абдумажид Қосимов, ROSSA компаниясининг бош ПЗР-технологи: Охирги бир неча йил ичида лабораториямизда тестлар “нолдан” ишлаб чиқилди ва ишлаб чиқарилди, айтиш жоизки, бу бошқа маҳаллий тест ишлаб чиқарувчиларидан фарқли ўлароқ бизнинг ишланмаларнинг биринчи ўзига хос хусусияти. Шу боис хайп ва ваҳима фонида биз COVID-19 га тест яратиш ва уни амалиётга татбиқ этишга қарор қилдик.

Anhor.uz: “Нолдан” деганда нимани назарда тутяпсиз?

Абдумажид Қосимов: Нолдан – бу тадқиқот объектини ўзимиз танлашимиз мумкин дегани. Бу ҳолатда COVID-19 бўлди, ундан олдин ветеринария учун тўпламларни қилардик. Тестларни яратиш технологияси универсал – бу генетик модификацияланган организмлар (ГМО)ни, бактериялар, вирусларни аниқлаш бўлиши мумкин… Аввал геномни ўрганамиз, унинг ўзига хоя жиҳатларини топамиз, унга қулф-калит (праймерлар) ишлаб чиқилади, кейин улар синтезланади, реактивлар компонентлари танланади, Ўзбекистон лабораторияларида мавжуд бўлган асбобларга мослаштирилади.  Сўнгла бу тестдан ўтказилади. бутун цикл – нолдан то охирги қадамгача Ўзбекистонда жамоамиз томонидан бажарилади.

Биз фақат Ўзбекистон саноатида ишлаб чиқарилмайдиган айрим кимёвий компонентларни четдан олиб кирамиз холос. Маҳаллий кимё саноати ривожланган, аммо тестларни ишлаб чиқаришда тозаликнинг бошқача – молекуляр даражаси зарур, саноатимизда эса ҳозирча бу йўқ.

Тестларни ишлаб чиқиш технологияси бутун дунёда бир хил. Асосийси унга йўналтириладиган интеллектуал ҳиссада – вируснинг қайси участкасига нишонни ишлаб чиқиш керак. Бунинг учун махсус маълумотлар базасига кириш, улкан ҳажмдаги материални ўрганиш, ўша сизга керак бўлган ва ҳаққоний жавобни берадиган махсус участкани топиш ва унга компонентлар ва реактивларни танлаш лозим. Яхни технология битта , бироқ у нимани ва қандай аниқликда аниқлаши, убу қанча туриши, у билан ишлаш қай даражада қулай ва хавфсиз бўлиши, жавоб муддатлари – буларнинг ҳаммаси тестнинг ноёблилигини белгилайди.

Дунёдаги деярли барча тест ишлаб чиқарувчилар – бу кимё ёки биокомпаниялардир. Бизнинг компаниямизда ходимларнинг кўпчилиги – биологлар, улар тиббиёт соҳасидан биотехнологиялар соҳасига келгган. Шу боис бизга юқори сифатли, барча даражадаги лабораториялар учун имконли тестни ишлаб чиқиш муҳим эди. Тестларимизнинг сифатини маҳаллий экспертлар баҳолашга ҳам улгуришди. Бундан ташқари, тестимиз жуда тез, тушуниш учун оддий ва қўллаш учун қулай, бунинг устига жуда таъсирчан ҳам. Ўзбекистонда рўйхатдан ўтишдан олдин биз тўпламларни синовдан ўтказиш учун топширдик, уларни ЖССТ панелларида текшириб кўришди.

*Маълумотнома: панель – бу, жумладан, COVID-19 вирусига ҳам махсус культивацияланган, эталон вируслар бўлиб, улар тўлиқ тавсифланган ва ишлов берилган, кейин улар тест-тизимларнинг аниқлигини текшириш учун муассасалар бўйлаб тарқатилади. Аммо маҳаллий – миллий панель ҳам бўлиши керак. Бу жуда эски, аммо ўткир муаммо, бу алоҳида олимлар жамоаси учун вазифа, у бир ойлик масала эмас.

Anhor.uz: Демак, иккита панелга эга бўлиш керак – ЖССТники ва миллий?

Абдумажид Қосимов: Шундай бўлиши керак, аммо бизда, Ўзбекистонда, ЖССТнниг битта панели мавжуд, уни ҳам яқинда тақдим этишди. Унда вируслар инактивлаштирилган, хавфсиз, аммо сезгирликка ва ўзига хосликка тестлар ўтказиш имконини беради. Панель ҳар қандай тест-тизимнинг ўзига хослиги ва сезгирлигини баҳолаш учун асосий ва концептуал восита ҳисобланади. Қолгани, яъни у қай даражада тез, қулай, қиймати қандай – буларнинг ҳаммаси иккиламчи. Энг асосийси, тизим юқори даражада сезгир ва специфик бўлиши керак, яъни жавоб сиз излаётган вирус бўйича аниқ бўлиши шарт. Шундай экан, ягона объектив баҳо панеллар бўйича берилади.

Anhor.uz: ЖССТ панели Ўзбекистонга қачон тақдим этилганди?

Абдумажид Қосимов: Афсуски, яқинда, яъни мамлакатимизда панедмия ақжи ўтиб кетганидан кейин, бир неча ой олдин.

Anhor.uz: Бизнинг миллий панелимизни ким яратиши керак?

Абдумажид Қосимов: Бу оддий иш эмас. Панелда мамлакатда айланиб юрган барча вируслар бўлиши керак, бу вирусларнинг барча штаммларини тўплаш ва уларни генетик ва иммунологик жиҳатдан таърифлаб чиқиш лозим. Шунингдек, панель Ўзбекистонга қўшни мамлакатларда айланиб юрган штаммларни ҳам инобатга олгани маъқул. Бунда у мунтазам равишда тўлдириб борилиши, ўзгартирилиши зарур, чунки вируслар доим ўзгариб туради, мутацияга учрайди. Бу узлуксиз давом этадиган иш. Мунтазам равишда вирусларни тўплаш ва тавсифлаш лозим, уларнинг геномлари ҳақида батафсил маълумотлар тизими бўлиши керак. Халқаро маълумотлар базаси билан таққослаб туриш, мамлакатимизда тарқалган вирус қайси вирусга яқинроқ эканини аниқлаш зарур.

Мураккаб асбоблардаҳамда улкан статистика ва биоахборот ҳажми билан ишлаш учун Ўзбекистонга биоинформатика, генетика бўйича мутахассислар етишмаяпти. Ўзбекистонда бу борада муаммолар бор. Асбоблар мавжуд, аммо улардан тўлақонли фойдаланишни билишмайди, уларни таҳлил қилиш ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади. Мутахассислар йўқ.

Anhor.uz: Мутахассислар ҳақида, жамоангиз ҳақида гапириб берсангиз.

Татьяна Хегай: Ҳаммамиз, биз олти кишимиз, – Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институтида ишлайдиган ходимлармиз, яъни тиббиётчилар, биологлар, кимёгарлар. Компаниямиз ходимлари маҳаллий олий ўқув юртларини тамомлаган ва илмий таълимни институтимизда давом эттирган. Энди жамоамизда яхши менежмент ҳам бор, у бутун ташкилий ишларни ўз зиммасига олган. 

Anhor.uz: Тест-тизимингиз қачон тайёр бўлганди?

Татьяна Хегай: Тизим 2020 йил ноябрида тайёр бўлди. Декабрь ойида биз Фармакология қўмитасидан (ССВ ҳузуридаги Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлигининг “Дори воситалари, тиббиётда қўлланадиган буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК) дастлабки ҳужжатларни олдик. 2021 йил январида тўлақонли рўйхатдан ўтишга ҳужжатларни топширдик. Вирусология ИТИда синовлардан ўтдик, ҳозир рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш босқичидамиз. Аммо, муаммо шундаки, Фармакология қўмитаси тўлиқ ҳажмда миллий тест тизимига ҳеч қачон дуч келмаган, шу боис биз биргаликда ишлаяпмиз – улар бизни тушунишни ўрганяпти, биз эса уларнинг регламентларини тушунишга ҳаракат қиляпмиз. Мураккаб бурилиш даври ҳам бўлди. Биз раҳбарият олдига бутун жамоамиз билан келдик, ўтириб гаплашдик, энди ҳамжиҳатлик билан ишлаяпмиз. Яқинда рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги гувоҳномага эга бўлдик. Жуда муносиб маҳсулот пайдо бўлди, буни ҳатто россияликлар ҳам тан олди.

Anhor.uz: Пандемия бошланганидан бери таҳлил топширганларнинг кўпчилиги турли лабораториялар турли жавоб берганини қайд этмоқда. Бунинг сабаби нимада? 

Татьяна Хегай: Пандемия авжига чиққан пайтда мазокни тўғри олиш билан муаммолар бўлганди, бунинг устига нотўғри сарф материалларидан фойдаланишган, лабораториягача нотўғри транспортировка қилинган. Бу катта муаммо эди. Тестдан ўтказиш бўйича ягона қоидалар йўқ эди…

Anhor.uz: Тестдан ўтказиш учун мазокни қандай қилиб тўғри олиш кераклиги ва бутун таҳлил занжири ҳақида маҳсулотингиз мисолида гапириб берсангиз.

Абдумажид Қосимов: Халқаро талабларга кўра, мазокни икки жойдан олиш лозим. Бурундан ва ҳалқумдан. Бу имконлилиги ва таркиби бўйича турли объектлар. шунинг учун биз бутун учун алоҳида сваб қилганмиз – у қайишқоқроқ, юмшоқроқ. Оғиз бўшлиғи учун эса кўпроқ эпителий олиш учун каттароқ сваб қилдик. Сўнгра махсус эритмали пробиркани яратдик, чунки коронавирус – РНКли вилус, яъни у жуда беқарор. Демак, уни, аниқса лабораториягача узоқ транспортировка қилганда, тўғри эритмада сақлаш керак. Бундан ташқари, сваблар ва пробиркалар ҳамшира учун қулай бўлиши лозим.
 
Нотўғри олинган мазок – бу ҳар доим нотўғри натижа. 2020 йил ёзида кўп хатоларга йўл қўйилди, гап кўпроқ лабораторияларга тегли, бироқ муаммо асосан нотўғри олинган мазокларда эди. Бунинг устига улар нотўғри сақланган ва транспортировка қилинган.

Қулоқ таёқчаларидан кўп фойдаланилди. Ҳолбуки пахта мазок олиш учун умуман тавсия этилмайди, у кейинги реакцияларга салбий таъсир кўрсатади. Мазок учун махсус синтетика керак. Агар сиз пахтали тампон олган бўлсангиз, реакция нотўғри содир бўлади, натижа ҳам нотўғри, одамда сохта салбий чиқади.

Биз олдин синтетикали таёқчани қилдик, кейин мазокдан вируснинг ўзини ажратиб оладиган (агар у мавжуд бўлса) маҳсулотни яратдик. Мазок лабораториягача нам ҳолда етиб бориши керак. Биз вирус РНКсини аниқлайдиган яна иккита маҳсулотни чиқардик.
 
Anhor.uz: Нега классик таҳлил учун лабораторияда икки хона керак?

Абдумажид Қосимов: Чунки таҳлилнинг классик схемаси учта босқичдан иборат: мазок олиш, яъни бу бир хона, кейин иккита хона ишлов бериш учун. Яъни мазокларга ишлов бериш, ундан вирусни ажратиб олиш (бу энг хавфли хона), сўнгра – вирус ПЗР-асбобда акс этишигача уни кўпайтириш учун вирус билан ишлаш.

Anhor.uz: Демак, сизларга бор-йўғи иккита хона керак – биринчиси, мазок олиш учун, иккинчиси…?

Абдумажид Қосимов: Бизда иккита маҳсулот бор. Биринчиси тест-тизим – бу ҳамма биладиган реал-тайм ПЗР диагностика. Иккинчи тест-тизим – бу изотермал технология, унда одатий ПЗРдан фарқли ўлароқ барча реакциялар бир хил барқарор ҳароратда ўтади, бу модификацияланган ПЗР. Биринчи маҳсулот – классик ген диагностикаси учун лабораторияда учта хона, қимматбаҳо аппаратура керак бўлади. Иккинчи тест-тизим эса – ноёб , унинг учун иккита хона бўлиши шарт эмас, ПЗР ускуна ҳам керакмас. Қоидага кўра, дунёга таниқли ишлаб чиқарувчилар бундай тестларни экспорт қилмайди.

Anhor.uz: Иккинчи маҳсулотингиз кимлар учун яхши?

Татьяна Хегай: Мен уни инфекцияни мониторинг қилиш учун тавсия этганман, бу таклиф USAIDнинг “Ўзбекистонда COVID-19 эпидемиясига қарши курашишда маҳаллий соғлиқни сақлаш тизимларининг барқарорлигини мустаҳкамлаш” лойиҳасининг бир гуруҳ экспертлари томонидан юқори баҳоланди. 

Бу тест вируснинг ўзини тез аниқлаш, прогноз қилиш, даволаш жараёнини танлаш, мониторинг қилиш керак бўлган, аммо юқори малакали лаборант-мутахассис, алоҳида лаборатория, қимматбаҳо ускуналар мавжуд бўлмаган жойларда жуда зарур. У ПЗР лабораториялар бўлмаган чегарада, алоҳида ҳудудларда муҳим. Бунинг устига бу мазоклар билан ишлайдиганлар учун минимал хатар ҳамдир. Кейин бу 4-5 соат ишни билдирмайди, тестимиз натижани бир соат ичида чиқариб беради.

ROSSA компаниясининг ушбу ишланмаси, яъни инновацион тест-тизими ўзининг кўплаб хорижик аналогларидан кўра, масалан, Россияникига қараганда, сезгирроқ, бу тизим оператор, яъни лаборант учун хавфсиз.

Агар классик ҳолатда оператор тўлиқ махсус кийимда – костюм, ниқоб, қўлқопда 4-5 соат давомида ўнлаб манипуляцияларни қилиши керак бўлса, бизнинг тизим буни сифатни йўқотмасдан ва оператор учун хавфсиз тарзда бир соат ичида қилади.

Биз ПЗР диагностика бозорида инқилобий маҳсулот ҳақида бемалол гапиришимиз мумкин. Биз қандайдир бир мўъжиза билан олдинги сафларга тушиб қолдик. Санкт-Петербурглик ҳамкасбларимиз келганида, улар бу тестнинг Ўзбекистонда яратилганига ишонишмади. Биз, уни яратишда дунёда биринчи эмасмиз, албатта, аммо етакчилар бешталигидан ўрин олганимиз – шубҳасиз.

Anhor.uz: Энди тест-тизимлар долзарб эмас, деган фикр пайдо бўлган. бу ҳақда нима дейсиз?

Татьяна Хегай:  Бундай фикр муаммони тушунмасликдан пайдо бўлган. Сабаби – бозордаги сифатсиз тестлар. Бироқ Сифатли ва самарали даволаш ва эмлаш учун қандай вируслигини аниқлаш учун тўғри тестдан ўтказиш, одам иммунитети ва вирус ўртасидаги ўзаро алоқанинг умумий манзараси қандайлигини тушуниш жуда муҳим.

Тестни сифатсиз ўтказиш эмлаш ишларига ҳам шубҳа билан қарайдиган кишиларни кўпайтирди. Эсингиздами, 90-йилларда болаларда В гепатитининг оғир шакллари кескин ошиши билан боғлиқ муаммо пайдо бўлганди. Бу олдинадан кўрикдан ўтказмасдан, ҳаммани кетма-кет эмлаш сабабли содир бўлганди. Бу ерда ҳам худди шундай – биз вируснинг қандайлигини, унинг штаммлари қандайлигини, иммун тизими қай аҳволда эканини билмаймиз, аммо ҳаммани эмламоқчимиз.

Демак, самарали эмлаш учун тестни яхши ўтказиш ва иммун тизимининг ҳолати қандайлигини аниқ билиш зарур. COVID-19 нинг оғир шаклларидан ўлиш ҳолатлари иммунитет организмимизга ҳужум қилгани учун содир бўлади.

Ҳозир вакциналар ўртасида катта жанг кетяпти. Ҳамма эмлаш ҳақида гапиряпти-ю, аммо эмлашнинг оқибатларини ҳеч ким тушунмаяпти, вакцина қандай тайинланиши кераклигини тушунмаяпти. Албатта, вакцина – бу яхши, бошқа восита йўқ, аммо уни қандай ва кимга тайинлаш кераклиги ҳақида тушунчанинг ўзи ҳам йўқ. Вакцина – бу иммун препарати – бу иммун тизимини рағбатлантириш, у иммун тизими билан ишлайди. Эмлашдан олдин таҳлиллар ёрдамида пациентнинг умумий ва иммун мақомини аниқлаш зарур, яъни у нормалми, бостирилганми ёки қўзғалувчанми, бу организмда вирус айланяптими, у фаолликнинг қайси босқичида, иммунитет билан ўзаро алоқанинг қайси босқичида , иммунитет фаолияти реактивлигининг ва қон қуюлишининг қандай бузилишлари борлигини аниқлаш зарур.  

Anhor.uz: Бошқа маҳаллий тест ишлаб чиқарувчилари борми?

Татьяна Хегай: Ҳа, Инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг вирусни анъанавий методика бўйича диагностика қилувчи маҳсулоти бор. 

Anhor.uz: Патент расмийлаштиришни режалаштирганмисиз?
 
Татьяна Хегай: Йўқ, чунки бунга 18 ой вақт ва ўн миллионлаб маблағ керак бўлади. Бунинг устига судда ҳам ҳақ эканингни исботлаш механизми мураккаб ва тушунарсиз.

Anhor.uz: Соғлиқни сақлаш вазирлиги маҳсулотингизга қизиқиш билдирдими, жаҳон бозорига чиқишни режалаштирганмисиз?
 
Татьяна Хегай: Маҳсулот синовларини ўтказган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг экспертлари маҳсулотимиз билан фахрланади, ишланмаларимиз ҳақида жуда профессионал ва илиқ фикр билдиришган, аммо улар бизни молиялаштирмайди.  Экспертларнинг ҳаммаси, ўзимизникилар ҳам, чет элликлар ҳам маҳсулотларимизга юқори баҳо бергна, аммо биз уни давлат биздан харид қиладими ёки йўқми – билмаймиз.
 
Биз синов намуналарини Афғонистон ва Санкт-Петербургга юбордик. Аммо фаол сотувлар учун  биз маҳаллий рўйхатдан ўтиш гувоҳномалари асосида у мамлакатларда ҳам рўйхатдан ўтишимиз керак. Бу эса ойлар ва ойлар ва яна харажатлар дегани…


 
Жамоа ҳақида:

Татьяна Хегай, ROSSA МЧЖ корхонасининг директори, 14.00.20 – Тиббий генетика ва 14.00.36 – Аллергология ва иммунология мутахассисликлари бўйича тиббиёт фанлари доктори.  TWAS (2014), Science leader (Web of science awards 2017), Top researcher (Social sciences, Scopus awards 2018) халқаро мукофотларининг совриндони.

Абдумажид Қосимов, ROSSA МЧЖда бош ПЗР-технолог, ёши 31 да. Тошкентда туғилган, Ўзбекистон Миллий университетининг биология ва тупроқшунослик факультетини тамомлаган: “Биоинформатика йўналиши очилганди, аммо нимани ўқитиш кераклигини ўқитувчиларнинг ўзи ҳам билмасди, шу боис асосан биология ўқитиларди. Кейин, ўқишни тамомлаганимдан сўнг амалий ишлар жараёнида ўз касбимни ўзим ўзлаштиришимга тўғри келди. албатта, маълумотимизни чет элники билан солиштириш қийин. у ерда биоинформатика мутахассислари дастурлашни, алгоритмлар тузишни ва ҳоказоларни ўрганади. Мен асосан катта халқаро маълумотлар базаси билан ишлай оладиган саводли фойдаланувчиман холос, мутация генларини фарқлай оламан ва ҳ.к. Асосан нуклеин кислоталари кетма-кетлигини мониторинг қиламан, нишонларни аниқлайман ва меткаларимизни боғлаш керак бўлган нуқталарни топаман. Тестнинг умумий конструкциясини ўйлаб топаман, унинг тайёрланишини назорат қиламан деб айтишим мумкин”.

Ксения Дё, ROSSA МЧЖнинг сифат бўйича назоратчиси, ёши 27 да. Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган. Эпидемиолог-гигиеначи шифокор. “Лойиҳада мен маҳсулот сифатининг назоратчисиман. Абдумажид ўйдаб топган рецептурага тўлиқ амал қилиниши учун мониторинг ўтказамиз. Сифат – ишимиздаги асосий мезон. Биз маҳсулотни яратишга фойдаланувчи сифатида ёндашдик, шу боис маҳсулотни яратишнинг ҳар бир босқичида сифатни назорат қиламиз. Сифат назоратининг ноёблиги шундаки, унда ҳаммаси назорат қилинади. Биз қўлқопдан, пластикдан тортиб, то қийин компонентларгача бўлган барча жараёнларнинг ва қўлланадиган ҳамма жиҳозларнинг сифатини текширамиз. нуфузли етказиб берувчиларнинг ҳаммаси бизга намуналарини юборади, биз эса ҳаммасини синаб кўрамиз. Бизга асосий маҳсулотлар етказиб берилган пайтда инспекторларимиз унинг сифатида яна бир марта текширади. Агар ичидан брак чиқса ёки сифати олдин тақдим этилган намуналарга мувофиқ келмаса, биз ундан фойдаланмаймиз. Назорат мезонларимиз ҳам ноёб, улар компаниямизнинг сифат назорати бўлими томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.