Ўзбекистоннинг энергетика тизими: ислоҳотлардан барқарорлик томон

Лампочка
Фото: pexels.com

Ўзбекистон иқлим бўйича ўзининг халқаро мажбуриятларини бажариб, муқобил энергия манбалари – қуёш ва шамолдан фойдаланишга фаол ўтмоқда. Кўпгина мамлакатларда аҳоли орасида қайта тикланадиган энергия манбаларига уланган энергия тармоқларининг ишлаши тўғрисида нотўғри ёки эскирган маълумотлар юрибди. 6 декабрь куни Блю Рэдиссон меҳмонхонасида бўлиб ўтган Renpower Tashkent 2023 мини-конференцияси қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни фойдали ва хавфсиз қилиш имконини берувчи замонавий технологияларнинг хилма-хиллиги ҳақида яхши тасаввур берди.

Бу каби мунозаралар яшил энергияни ривожлантириш бўйича профессионал ва асосли суҳбатни бошлашнинг яхши усули бўлиб, бу охир-оқибатда онгли қарорлар қабул қилишга ва нотўғри қарашларни енгишга олиб келади.

Тадбирда энергетика билан боғлиқ давлат органларининг вакиллари – вазирликлар ходимлари, яшил ўтиш учун ускуналар ишлаб чиқарувчи компаниялар вакиллари, халқаро ташкилотлар экспертлари сўзга чиқди. Панель маърузалари ва муҳокамалари Ўзбекистонда энергетика соҳасида яшил ўтишнинг юқори динамикасини кўрсатди ва бу жараёндаги эҳтимолий тўсиқларни белгилади.

Бунда Ўзбекистон энергетикаси, биринчидан, ҳозирда ўзи кескин қарам бўлган газнинг кескин тақчиллигига, иккинчидан, совет давридан мерос бўлиб қолган энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш заруратига дуч келмоқда.

Ўзбекистонда қуёш панеллари ва шамол турбиналарини ишга тушириш ҳақиқатан ҳам жуда тез суръатлар билан давом этмоқда. Айни пайтда уларнинг улуши умумий қувватнинг тахминан 7% ни ташкил этади, шамол ишлаб чиқариш қуёшдан ўтиб кетади.

Бу ерда ғурурланадиган нарса бор, Ўзбекистон бу борада Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан олдинда, лекин шу билан бирга, ҳам кенг жамоатчилик, ҳам айрим конференция маърузачиларининг фикрига кўра, бунинг салбий томони ҳам бор – қайта тикланадиган энергия манбалари билан. энергия тизимининг мувозанатини сақлаш қийинроқ.

Бутун энергетика тизимининг барқарорлиги бир вақтнинг ўзида бир-бирини тўлдирадиган қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш билан қўллаб-қувватланиши керак – қуёш кундузи энергия беради, кечаси шамол кучаяди. Бироқ, бу, ҳеч бўлмаганда, шамол ва қуёш қурилмалари бир хил жойларда қурилишини назарда тутади. Аслида уларнинг Ўзбекистондаги географияси бир-бирига тўғри келмайди.

Шамол қурилмалари асосан Устюрт платоси ҳудудида ва Қорақалпоғистонда барпо этидмоқда, Самарқанд яқинида ва Фарғона вилоятида эса қуёш станциялари оммавий равишда қурилмоқда. Бундай вазиятда булутли ҳаво ёки шамолсиз тинч ҳавода энергияни ишлаб чиқариш тўхташи мумкин, деб ҳисобланади.

Айнан шу боис «Энергия» координацион-диспетчерлик маркази директори Ҳамидулла Шамсиев бир турдаги қайта тикланувчи энергия манбаларини бир ҳудудда жамламасликни тавсия қилади. Масалан, агар маълум бир ҳудуддаги энергияни ишлаб чиқарувчи барча қувватлар қуёш панелларидан иборат бўлса, унда унинг сўзларига кўра, блэкаут учун битта яхши қора булутнинг ўзи етарли.

Мутахассиснинг фикрича, қайта тикланадиган энергия манбалари умумий қувватнинг 10 фоизидан кўп бўлмаслиги керак. Ушбу чегарадан ошиб кетиш, экспертнинг фикрига кўра, блэкаутларга олиб келади.

Конференция спикерлари ривожланган мамлакатларда кенг кўламли электр таъминотидаги узилишларни эсладилар, уларни  кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш билан боғлаган. Шундай шов-шувли иккита ҳолат бўлган – 2019 йил августида Лондонда ва 2021 йилда Техасда.

Renpower Tashkent 2023 спикерлари учун бу мавзудан қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган энергияни сақлаш технологияларига ўтиш кутилган ҳолатга айланди.

Тадбирда бир қанча вариантлар муҳокама қилинди. Биринчиси, қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланган ҳолда водород ишлаб чиқариш. Бу билан, хусусан, вакиллари ҳам анжуманда иштирок этган Wartsila компанияси шуғулланмоқда. Бироқ, Renpower Tashkent 2023 анжуманида Ўзбекистонда яшил водородда ишлайдиган электр станцияларини қуриш бўйича аниқ лойиҳалар муҳокама қилинмади.

Яна бир фаол ривожланаётган технология гидроаккумуляцияловчи ва қуруқ гравитацион электр станциялари.

«ЎЗБEКГИДРОЭНEРГО» АЖ Истиқболли ривожланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодирбек Акчабаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда бир нечта гидроаккумуляцияловчи  станциялар  қурилмоқда, булар Пскент дарёсидаги каскад ва Қорақалпоғистонда гидроаккумуляцияловчи станция.

Эслатиб ўтамиз, гидроаккумуляцияловчи электр станцияларининг ишлаш принципи шундан иборатки, умумий тармоқдаги ортиқча электр энергияси сувни ҳовузга маълум бир баландликка қуйиш учун ишлатилади, электр қуввати тақчиллиги юзага келганида у генераторга узатилади ва шу тариқа ишлаб чиқарилган электр қуввати тармоққа қайтарилади.

Қорақалпоғистондаги ГАЭСнинг асосий хусусияти – унинг фильтрацион (дренаж) сувларида ишлашидир. Биз муаммони ресурсга айлантириш учун истиқболли иш билан шуғулланмоқдамиз. Биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан дренаж сувларидан фойдаланиш миллий боғлар яқинида ГАЭСларни қуришдан кўра анча истиқболли кўринади.

Хамидула Шамсиевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда гравитацион аккумуляцияловчи  станциялар технологиясини ривожлантириш учун ҳам барча асослар мавжуд, яъни энергияни тўплаш учун сувни тортиш эмас, балки қуруқ юкларни (тош, бетон блоклар ва бошқаларни) кўтариш қўлланади.

Бироқ ҳамма мутахассислар қайта тикланадиган энергия манбалари 10% билан чекланиши керак, бу чегарадан ошиб кетиш об-ҳаво кескин ўзгарганида муқаррар равишда фавқулодда ўчишларга олиб келади, деган фикрга қўшилмаяпти.

Энергия самарадорлиги бўйича мутахассис ва Ўзбекистон экологик қурилиш кенгашининг асосчиси Темур Аҳмедовнинг сўзларига кўра, Техасда 2021 йил қишда содир бўлган блэкаутга штатда энергетика соҳасида қайта тикланадиган энергия манбаларининг юқори улуши сабаб бўлмаган.

​“Яқин атрофда менга яхши таниш Оклахома штати жойлашган, у ерда об-ҳаво Техасникидан фарқ қилмасди ва қайта тикланадиган энергия манбаларининг фоизи Техасдагидан кам эмасди. Ҳамма нарса мукаммал ишларди, шу жумладан шамол генераторлари ҳам. Техасда улар музлашга қарши тизим билан жиҳозланмаган, бундан ташқари штатнинг газ электр станциялари паст ҳароратларга тайёр бўлмаган. Қолаверса, Техас энергетика тизими автоном бўлиб, шунинг учун қўшни штатлар билан яхши богғланмаган бўлган, бу эса юзага келган танқисликни тўлиқ қоплай олмасди”, – дейди Темур Ахмедов.

Оклахома Ўзбекистонда чуқур ўрганишга лойиқ мисол деб ўйлаймиз.

2019 йил август ойида Лондонда содир бўлагн блэкаут қайта тикланадиган энергия манбаларининг фақат табиат кучларига боғлиқлиги билан изоҳланмайди: тўлқинли турбинанинг ишдан чиқиши билан бир вақтда газ генератори ҳам ўша куни ишдан чиққан. Энергия тармоғининг барча таркибий қисмларининг чидамлилиги ва уларнинг ўзаро таъсири сифати устида ишлашимиз керак. Темур Аҳмедовнинг фикрича, келажак “ақлли тармоқ”га тегишли.

“Умуман олганда, уни жорий этиш аллақачон бошланган. У ускуналарни (трансформаторлар, кичик станциялар, электр узатиш линиялари ва бошқалар) модернизация қилиш, энг юқори юкланишларни башорат қилишга ва тармоқдаги энергияни қайта тақсимлашга қодир бўлган сунъий интеллектдан фойдаланиш ва буларнинг барчаси билан ишлашга қодир юқори малакали кадрларни тайёрлашни ўз ичига олади. Бироқ, бу борада бирон-бир лаҳзали мўъжизани кутмаслигингиз керак. Бу мураккаблиги боис, соҳа модернизация қилиниб, мутахассислар тайёрланар экан,  тармоқ аста-секин “ақлли бўлиб боради”, – дейди Темур Аҳмедов.

Газни ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта. Биринчидан, сўнгги кунларда кўрганимиздек, қишки ҳарорат ўзгариши махсус захира генераторлари бўлишини талаб қилади. Замонавий газ электр станциялари Париж келишуви талабларига тўлиқ жавоб бериши мумкин, чунки ҳозирги технологиялар уларни карбонат ангидрид тутқичлари билан жиҳозлаш имконини беради, бу ҳақда россиялик мутахассис Renpower Tashkent 2023  анжуманида гапирди.

Миллий углерод изини камайтириш, албатта, мамлакат учун фойдалидир. Хусусан, Жаҳон банки конференцияда ўз дастурини эълон қилди, унинг амалга оширилиши Ўзбекистонга декарбонизация бўйича сезиларли муваффақиятга эришган тақдирда карбонат ангидрид чиқиндилари квоталарининг халқаро савдосини бошлаш имконини беради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.