Янги Ангрен ИЭС ҳавони ифлослантиргани учун жаримага тортилди
Янги Ангрен ИЭС ҳавони ифлослантиргани учун 1,3 миллиард сўм миқдорида жаримага тортилган. Тошкент вилояти Экология бошқармаси Янги Ангрен иссиқлик электр станциясидаги ҳаво ифлосланиши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларни ўрганди.
«Қайд этилишича, чанг газ тозалаш ускуналари (филтирлари) самарадорлиги 80 фоизга тушиб кетганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат бўйича атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантирганлиги учун 887 млн, саноат чиқиндиларини белгиланмаган жойга жойлаштирганлиги учун 116 млн, жами 1 млрд 3 млн сўм компенсация тўловлари ҳисобланган», – дейилади хабарда.
Бундан ташқари, 11 нафар мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилинди. Шунингдек, атмосфера ҳавосини ифлосланишини олдини олиш бўйича чанг газ тозалаш ускуналарини ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
Шарҳлар