,

Экологик вазиятни яхшилаш учун чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

Фото: yuz.uz

Ўтган 2023 йил даври мобайнида Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимида бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, ўрмон фондидаги 7000 гектар фойдаланилмаётган ер майдонлари ўзлаштирилди. Шу билан биргаликда, ўрмон хўжаликлари томонидан 1,1  минг тонна чўл ва бошқа турдаги дарахт ва буталарнинг уруғлари жамғарилди,деган Ўрмон хўжалиги агентлиги бошқарма бошлиғи Зафар Эшонқулов АОКАда ўтказилган брифингда.

Бундан ташқари, ниҳолхона ва кўчатхоналарнинг умумий майдони 1,3 минг гектарга етказилиб, 120 млн дона тупроқ иқлим шароитга мос манзарали, мевали дарахт ва буталарнинг ниҳол ва кўчатлари, шундан, 32 млн дона тут кўчатлари,  14 млн дона терак ва павловния кўчатлари етиштирила бошланган.

Шу билан биргаликда, “240 минг гектар ўрмонзорлар, Орол денгизининг қуриган туби ва Орол бўйи минтақасида 226 минг гектар майдонда яшил қопламалар барпо этилиши режа қилинган”, – дейилади хабарда.

 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республика бўйича 9443 та маҳаллаларга 2 млн дона, 6739 та мактабгача таълим ташкилотларига 813 минг дона кўчатлар бепул етказиб берилиши билан бир қаторда Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан соғлиқни сақлаш ташкилотларига 868 минг дона кўчатларни етказиб берилганилиги ҳақда ҳам маълум қилинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.