«Биз Қирғизистондан бир неча йил аввал Россияга пул ишлашга бориб келдик. Ҳаммаси яхши бўлди, яхшигина пул ишлаб қайтдик. Тажриба орттирдик, таниш-билиш, иш ҳам, тўлови ҳам ҳақиқатан яхши бўлди. Бу гал, болаларни қариндошларга қолдирмай, узимиз билан олиб кетдик. Бешта бола, шовқин-сурон. Озгина хавфсирашимиз бор эди - болалар янги жойга ўрганадими, оғир бўлмайдими, лекин оиламиз билан кетдик.

«Келажакадан кўйним тўқ эди: Екатеринбургдаги кафеда иш жойим аниқ эди, демак ҳаммаси яхши бўлади. Олма эса, уйда ўтириб, нон ёпаман деб ўйлаган эди. Болалар кўз остида, нондан ҳам озгина бўлса-да даромад тушади. Шундай қилиб Челябинск вилоятининг «Бугристое» деган жойига етиб келдик.

Лекин Олма чегарадан ўтолмади - унга таъқиқ турган экан, чунки илгари келганида миграция қонун-қоидаларини бузган экан. Болаларни олиб, уйга қайтиб кетишга мажбур бўлди. Майли деб, йўлни бир ўзим давом этдим, йўл ҳаражатларини, аҳир, қоплаш керак».

«Ортга қайтишга пул, деярли , йўқ эди, бизлар эса Қозоғистон орқали қайтишимиз керак эди. Янги йил арафаси поездларга билетлар қолмаган. Яна бир-икки кун ичида кетолмасак, кўчада бешта болам билан қолиб кетаман, болаларимни давлат уйига олиб қўйишлари ҳам мумкин. Улар йиғлар эди, мен ҳам тушкунликка тушиб қолган эдим. Нима қилишим керак эди?..

Лекин, омадим бор экан, вокзалда ватандошларимни учратиб қолдим, улар менга ёрдам бердилар. Улар бўлмаганда ҳолимиз нима кечарди, деб, кўп ўйлайман. Вокзал олдидаги курсида ниманидир кутиб ўтирар эдик. Билетлар пайдо бўлармикан деган умидда. Болалар чарчаган, қоринлари оч, йиғлайдилар. Шу Янги йилни умрбод эслайман, шекилли... Юрдошларимиз бир-икии кунга бошпана беришди, кейин уйга қайтиб кетишимизга кўмаклашдилар».