«Биз Ўзбекистонданмиз. Бизларни Санкт-Петербургга ишга ёллашди, катта пул оласизлар деб, ваъда беришди. Балиқ заводида ишлайсизлар, синов муддатида ойига 400 доллар тўлашади, кейин эса афсонавий 700 доллар тўланади деб, ваъда беришди. Бунинг устига даллоллар айтишича туриш, овкатланиш, ижтимоий хизматлар - ҳаммаси иш берувчини бўйнида, - дейди Ровшан, ўғлимизга қарайдиган одам топилмай, ўзимиз билан олиб кетдик. Кичкина бола билан учта автобусни алмаштириб боришни ўзи бўлмайди – ҳам совуқ, ҳам тиқилинч.

Санкт-Петербургда бизларни ётоқхонанинг бир хонасига жойлаштиришди. Икки ҳафта кўчага ҳам чиқмай ўтирдик, ишга руҳсат берувчи хужжатларни кутдик. Паспортларни рўйхатдан ўтказиш учун бериб юбордик. Кейин йўл харажатларини бўйнимизга қарз қилиб 48 минг рубл осишди, ва ётоқхона учун яна 50 минг рубл қўшдилар. Паспортларни қайтариб беришмади, миграцион карта ва патентлар ҳам эгаларда қолди. Қарзларни узиш учун заводда ишлай бошладик. Болани нима қилишни билмадик - боғчага олишмади, бир аёл, юртдошимиз билан келишдик - қараб турадиган бўлди. Бола касал бўла бошлади, об-ҳаво тўғри келмадими, энагачи ёмон қарадими. Докторларга мурожаат қилолмадик, уйга қайтишга - пул йўқ».

(кашель детский)

«Бир оз вақт ўтиб, ўзим ҳам касал бўлиб қолдим. Бир кун, ҳолим бўлмай, ўриндан туролмадим. Улуғбек қаттиқ касал эди - йўтал, истма. Ҳалқ табобати ёрдам бермади. Хўжайин келиб, сенлардан фақат зарар кўраяпман деди. Бизларни ётоқхонадан хайдаб чиқаришди. Кечаси, январь ойида бегона жойда, касал бола билан кўчада қолдик», – деб гапириб берди Умида.



«
Юртдошларимиз ёрдам бердилар, вагончикдан жой топиб бердилар. Кейин андижонлик Мурод деган йигит ўзининг квартирасига олиб кетди, бизларни боқди, пул бериб турди. Кейинчалик сайтда «Истиқболли авлод» ННТ телефонларини топдик ва улар хужжатларимизни тиклашга, ватанга қайтишга кўмаклашишди. Оллоҳга шукрларки, йўлимизда Мурод учради, «Истиқболли авлод» бор экан. Бу ташкилот бизларни қайтишизга ёрдам берди, келганимиздан сўнг эса ишга жойлаштирди. Бизлар ҳозир ҳам улар билан учрашиб турамиз, улар ҳолимиздан доим хабар олиб туришади. Шундай, бизнинг баҳтимизга бировнинг тақдирига бефарқ одамлар борлигига шукр» - дейди Ровшан.