Уч ёшимда Қирғизистоннинг шимолида яшар эдик. Онам отамни бошқа бир аёл билан ушлаб олган, у эса инкор этмай, сенлар менга керак эмассан деб, бошқаси билан кетиб қолган. Менинг унга нисбатан адоватим йўқ. Ота-онам учрашганларида жуда ҳам ёш эдилар.

Шу пайтда онамнинг руҳи синган бўлса керак. Мен буни тушунмасдим, албатта, лекин бувим айтишларича, ҳеч кимга ишонмайдиган, кўнглини очмайдиган бўлиб қолган. Менга ҳам шунинг таъсири ўтган бўлса керак.

Онам менга деярли бефарқ эди - боғча байрамларига бормас, Қор бобога ёзган-хатларимни ўқимас, бетоб бўланимда енимда бўлмас эди. Эсимни таниганимдан бери онам пул ишлашга ҳаракат қиларди. Отам кетиб қолганидан сўнг қишлоғимизда ҳар қандай ишга киришиб кетарди: уйларни суварди, ободонлаштиришда ишларди, дўконларда фаррошлик қиларди, ҳатто қоровуллик ҳам қилган.

2000 йилларда биринчи маротаба мигрантлар сифатида қишлоғимиздан одамлар Россияга кетганида онам улар билан бирга кетган. Бувимнинг айтишича, таниши у ерда яхши пул топса бўлади деб, маслаҳат берган эмиш.

Биринчи тўрт йил ичида уйга ҳар ярим йилда келиб турар эди, бир-икки ҳафта яшаб кетар эди. Биринчи марта - мактабга борганимда, иккинчиси Янги ийлга. Мени яхши кийинтиришар эди, ўйинчоқларим кўп эди. Бувим айтишларича, онам туфайли мени ясантириб, яхши ўйинчоқлар олиб беришга имкон бўлган. Ҳаммаси шундай, ҳамма нарса етарли эди. Онамнинг қўлларининг иссиғи, иси, мулойим сўзлари йўқ эди...

Қишлоқда томоша кўп бўлмайди, шунинг учун мактабдаги байрамлар қишлоқ болалари учун - катта воқеа. Мен учун бу катта синовлар эди. Бошқа оналар болалари устида парвона бўлишар эди, гажакларини туюшар, мен эса бир четда бир ўзим, колготкаларни кийишга чираниб, йиғлаб ўтирар эдим. Мен бу эртаксимон манзарада ўзимни бегона деб, ҳис этардим. Ҳаммасини улоқтириб, кўзим кетган томонга қочиб кетмоқчи бўлар эдим, лекин на илож?

Бошланғич синфларда болалардан ота-оналари тўғрисида сўзлаб беришни кўп сўрайдилар. Мен нимани гапириб беришим мумкин эди? Бизни ташлаб кетиб, мен билан бирон марта қизиқмаган отам тўғрисидами? Фақат фотоси орқали эсимда бўлган, ҳар икки ҳафтада телефон орқали овозидан таниган онам ҳақидами? Мен бувим тўғрисида гапирар эдим. Фақат у доим ёнимда эди. Лекин буви - она эмас.

Йиллар ўтиб, онамнинг бошқа иложи бўлмаганлигини тушунаман, агар узоқларда ишламаганида ким билади, ҳолимиз нималарни кечарди. Лекин ҳар бир синфдошинг онанг қаерда деб сўраганлари ҳали ҳам қулоғимда. Кичкина қизалоқ учун бу қанчалик қийин савол эеканлигини тасоввур қилишингиз қийин.

Олдинига жуда соғинар эдим. Онам келиб кетгандан кейин кийган кийимларини бувимга ювишга ҳам бермас эдим. Исини сақламоқчи бўлар эдим. Учинчи синфда уқиб юрганимда онам бизларни Москвага чақирди. Ҳамтовоқлари билан бир хонада саккиз киши ижарада турар экан! Учтаси Қирғизистонга таътилга кетганидан фойдаланиб, чақирган экан - ўринларида тунашга имкон бор эди.

Москва менга умуман ёқмади, метродаги ҳидлардан, машиналардан чиққан ислар менинг кўнглимни айнатар эди, бундан онамнинг тинкаси қурур эди.

Онам бизни кузатишга аэропортга келди, у ердаги дўконларнинг бирига кирдик. Ўйинчоклар ҳам бор эди. Биттаси эътиборимни тортди - Кремль хайкалчаси бор шиша шар. Айлантирсанг - Кремль устида, атрофида қор ёғади. Менинг қизиқишимни кўрган онам уни менга сотиб олди. Шар менинг энг севимли ўйинчоғим бўлиб қолди.

Уйга қайтганимдан сўнг, уни доим ёнимда сақладим, мактабга олиб борар эдим, ҳатто уҳлаганимда ёнимда турар эди. Менинг тасоввуримда шу кичкина Кремль тасвирининг ичида кичкинагина бўлиб онам яшар эди. Кундузи шарни ойна енига кўяр эдим, онам офтобни кўрсин деб, кечқурун унга барча кичкина сирларимни айтиб, гаплашар эдим.

Онамга ёқадиган иш қилмоқчи бўлсам Кремль устидан қор ёғдирар эдим - менинг тасоввуримда онам, Кремлнинг ойнасидан қорга қараб мени эслар эди.

Онам 11 синфни, мактабни тугатишимга учиб келди. Ҳаётимда биринчи маротаба ҳқиқатан бирга эдик. Дўконларга бориб кўркам либосларни бирга танладик, у эса менга мода тўғрисида, Москвада қизлар қандай кийиниши тўғрисида сўзлар эди.

Мактабни тугашига бағишланган тадбирга ясанаятганимда, онам мени кузатиб утириб, кўзлари шарга тушди. Буни қаердан оддинг деб сўради. Ёдидан кўтарилганига ҳайрон қолдим. Бир умр у билан боғликликни рамзи бўлган шарни эслай олмади. Мен учун мўжиза бўлиб қолган шарни... Бир зумда шарнинг мўжизаси йўқ бўлиб қолди. «Вой, қара-я, ёдимдан кўтарилибди» деган сўзларидан сўнг болалигим тугади. Бу шар онамнинг кичкина нусҳаси ҳеч қачон яшамаган пластикнинг бир кичик бўлаги эканлигини тушуниб етдим.

Мактабни тугатиб, Бишкекга кетдим. Ҳозир психолог бўлиш учун ўқияпман. Кўринишдан дугоналаримдан фарқим кўринмайди. Мен одамларга аралашмайдиган, ёки бошка шу каби камчиликлари бор одамга айланиб қолмадим.

Лекин ўзим учун катъий бир ечимга келдим: биринчидан, оилам мустаҳкам бўлиши учун бор кучимни ишлатаман. Иккинчидан, оёққа туриб олгунимча, болам бўлмайди. Доим боламни ёнида бўлиб, унинг тасоввуридаги биллур шар ичидаги она бўлмасдан, пул топишга ҳаракат қиламан …