Мени чақалоқлигимда қиз қилиб асраб олишган. Беш ёшга тўлганимда янги оилам билан – онам ва акам, Самарқанд вилоятидаги қишлоқдан Москвага кўчиб келдик. Онам фаррошлик қилар эди, ҳаммамиз ЖЭК томонидан онамга ажратилган битта кичкинагида хонада истиқомат қилар эдик. Акам олдинига онамга ёрдамлашиб юрди, кейин дўконга ишга кирди. Хужжатлар қай ҳолатда эканлиги эсимда йўқ, лекин мактабга боришим керак бўлганда қандайдир муаммолар пайдо бўлди: директор катъийян, олмайман деб, оёғини тираб олди. Шунда бизларнинг қўшниларимиз, журналистлар Сергей ва Ирэн оиласи аралашдилар. Улар кейинчалик ҳам менинг тарбиямга бефарқ бўлмадилар - китоблар олиб бердилар, сузиш, рақс тўгараклар пулларини тўлашар эди, бирга китоб мутолаа қилиб, уй вазифаларимни бажаришга кўмаклашар эдилар. Онам уларга миннатдор эди, бироқ акамга бу ёқмас эди. «Қиз бола ярим-яланғоч бўлиб юриши бўлмайди» деб, ғижирлар эди. Лекин маблағ танг бўлгани учунми, акамни бунга рози бўлишдан бошқа иложи йўқ эди.

Ёшим 11 тўлганида, оилам Ўзбекистонга қайтиб келди, лекин уч йилдан сўнг мен Москвага қайтиб бордим. Энди биз кўпчилик эдик - бизлар билан акамнинг хотини ҳам яшарди. Акам улғайиб, ўзини оила бошлиғи сифатида намоён қила бошлади. Менинг интилишларимга қаршилиги қатъий тус олди. Намоз ўқимаганлигим, очиқ кийим кийганим учун менга қўл кўтарадиган бўлиб қолди. Кундан кунга акам онам билан бир бўлиб, чин мумсулмонга турмушга чиқишинг керак, чет элга кўчишинг керак деб, қулоқ-миямни еб ташлар эдилар. Доим бир гап: хориждаги ҳаёт, диннинг келажаги - ҳар куни, акам, онам, акамнинг хотини... Аҳир улар қариндошлар-ку, фақат яхшилик тилашади-ку, мен ҳақимда қайғуришади... Оҳир-оқибат камтаринроқ кийиниб, намозларни ўргана бошладим

Сергей и Ирэн ўша даврда Америкада яшар эдилар, кам гаплашиб турар эдик. Лекин ҳали ҳам пул юбориб, ҳаётим билан қизиқиб турар эдилар. Юборган пулларига китоблар олар эдим, қўшимча шуғулланар эдим.

16 ёшга тўлганимда акам хотини билан хорижга чиқиб кетдилар. Бир оз ўтгач, уйимизга бир эркак келиб, акангни олдига олиб бораман сени деди. Онам, бу сенинг келажак эринг деб, тушунтирди. Хўмрайган, бадқовоқ, мендан анча ёши катта одам эди, менга умуман ёқмади. Бунинг устига уни ундоқ қилмадинг, ҳурматимни жойига қўймадинг, бўмағур гапларни гапирдинг деб, доим койирди. Кўнглимда қандайдир шубҳалар пайдо бўлди, ундан ҳадиксирашни бошладим. Акам қандайдир ёмон жойда, шубҳали одамлар орасида яшаётган бўлса керак деб, хавотир бўлдим.

Бу тўғрисида Сергей ва Ирэн билан бўлишдим. Мени шубҳали эркакга турмушга чиқишга мажбурлаётликлари тўғрисида ҳам. Эр-хотин журналистлар хавф-хатарни сезиб, онамга сим қоқишди. Онам ҳам уларга катта босим остида эканлигини айтиб, акам ва ундан келган одам дўқ-пўписа қилиб қўрқитаётганлигини айтиб, йиғлади. Сергей ва Ирэн Москвага кайтиб келишга қарор қилишибди. Улар келиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг эътиборини жалб этишди, шубҳали одам ғойиб бўлди, акам ҳам мана икки йилдан бери алоқага чиқмаяпти.

Ҳозир ёшим 19, Сергей ва Ирен кўмагида Мосванинг олий уқув муассасасида таълим олаяпман, онамга ёрдам бериб туришга ҳам кучим етаяпти.

Сергей менинг акам Туркия орқали Сурияга ўтиб кетиб ДАИШ қаторига кўшилганлиги эҳтимоли бор, деган маълумот олиб келди.