Каъба устидан самолет ва қушлар учиб ўтмайдими?

Каъба устидан самолет ва қушлар учиб ўтмайдими?

Тармоқларда қушлар ва самолетлар Каъбанинг, умуман Макканинг устидан парвоз қилиб, учиб ўтолмаслиги тўғрисида хабар кенг тарқалиб бормоқда.

Макканинг устидан самолетлар учиб ўтади ва бу ҳолатни текшириш жуда осон. Дунёдаги барча самолетлар парвозини кузатувчи FlightRadar хизматининг скриншотини қарасангиз ҳаммаси намоён бўлади. Бу — биринчи далил.

Хабарда айтилишича, Маккада аэропорт йўқ экан. Бироқ, ҳақиқатан Маккада аэропорт мавжуд, лекин кичкинагина ва авиайўналишларнга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилмаган. Шу сабабдан диндорлар Маккадан 100 километр масофада жойлашган Жиддага учиб келадилар. Макка тоғлик жойда жойлашган бўлиб бу ҳам у ерда каттароқ аэропортни жойлаштиришни кийинлаштиради.
Иккинчиси — Каъбанинг устида қушлар парвоз қилаётганининг видеодалиллари.

Ва оҳиргиси — бундай «эртакларни» ёлғонлигини фош этувчи қалбаки сурат — унда қуш ва самолетнинг ўлчамлари бир-бирига тенг.

Юқоридагилардаг келиб чиққан ҳолда Каъба жойлашган ер нуқтасида қандайдир ўзгача гравитация қонунлари мавжуд деган гапларнинг тагида асос йўқ. Бундай гаплар — фейк.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.