МАС: асосий тушунчалар ва ваколатлар

Медиа (ОАВ) ва ахборот саводхонлиги (МАС)

Медиа (ОАВ) ва ахборот саводхонлиги (МАС) – ЮНЕСКО томонидан таклиф қилинган “ғилофли” атама. Биргина тушунчага қуйидаги саводхонлик турларини бирлаштиради: булар медиа, ахборот, кутубхона, янгиликлар, компьютер, рақамли, телевизион, интернет-саводхонлик, киносаводхонлик, электрон ўйинлардан фойдаланишда саводхонлик ва реклама соҳасида саводхонлик.

Медиа (ОАВ) ва ахборот саводхонлик (МАС)

Медиа (ОАВ) ва ахборот саводхонлиги (МАС) инсон ҳуқуқлари Бутунумум декларациясининг 19-Моддаси билан кафолатланган инсонларни фундаментал инсон ҳуқуқидан тўлақонли фойдаланиш учун зарур бўлган билимлар ва кўникмалари билан қуроллантиради: “Ҳар бир киши эътиқодлар эркинликлари ва уларни эркин ифода этиш ҳуқуқига эга; айнан бу ҳуқуқ ўз эътиқоди ва эркинлигига тўсиқсиз амал қилиш, исталган воситалар ва давлат чегараларидан қатъий назар ахборот ва ғоялар излаш, олиш ва тарқатишни қамраб олади”.

Ахборот саводхонлиги

Ахборот саводхонлиги – ахборот танлаш, баҳолаш, қайта ишлаш ва узатиш юзасидан кўникмалар ва ваколатлар мажмуидан иборат. Медиа (ОАВ) саводхонлиги Медиа (ОАВ) саводхонлиги ОАВ фаолиятини идрок этиш ва баҳолаш юзасидан кўникмалар ва ваколатлар мажмуидир.
Ваколатлар Медиа (ОАВ) ва ахборот саводхонлиги орқали эришиладиган ваколатлар фуқароларда медиа (ОАВ) ва бошқа ахборот етказувчилардан юқори сифатли хизматларни талаб қилиш имконини берадиган танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга қодир.

Мантиқ

Мантиқ изчил ва зиддиятсиз ўйлаш ва фикрлаш маҳоратидир.

Мантиқий фикрлаш

Мантиқий фикрлаш бу шундай фикрлаш жараёни бўлиб, унда инсон мавжуд асослардан исботланган хулосалар олиш учун мақсадни кўзлаган ҳолда асосли ва мулоҳазалиликка хос мантиқий тушунчалар ва қурилмалардан фойдаланади.

Мантиқий фикрлашнинг афзалликлари

Мантиқий фикрлашнинг афзалликлари: оддий инсонга ўзаро боғлиқликни кузатиб бориш, қонунийликни топиш, воқелар ривожининг вариантларини башорат қилиш имкониятини беради, лекин шу билан бирга жиддий узоқ муддатли ва чиқимли тадқиқотлар ўтказмайди. Яна унинг афзаллиги шундаки, ўз нуқтаи назарни саводли ва асосли шакллантириш ва намойиш этиш имконини беради.
Дисклеймер. Мазкур мақола Европа Иттифоқи кўмагида тайёрланди. Бу мақоланинг мазмун-моҳияти Anhor.uz сайтининг жавобгарлиги остида бўлиб, Европа Иттифоқининг нуқтаи назарини ифода этмайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.