Россияда икки қонун лойиҳасини маъқуллаш режалаштирилган.

Биринчиси интернетда ишониб бўлмайдиган янгиликларни эълон қилишни тақиқласа, иккинчиси интернетда  жамият, давлат, давлат рамзлари, Конситуциясива давлат  ҳокимият органларига ошкора беҳурматликни ифода қилувчи ахборот жойлаштиргани учун жазо чорасиникиритади.  Мазкур қонун лойиҳалари халиқабул қилинганича йўқ, бунга Ўзбекистонни нима дахли бор деган савол туғилишитабиий. Россияда талайгина популистлар мавжуд, қонун лойиҳалари ҳам қабулқилинар, Россияга борадиган Ўзбекистон фуқаролари эса ўзларини қандай тутишлари лозимлигини билиб қўйишса, эҳтимолдан ҳоли бўлмайди.

Қонун лойиҳаларида ноаниқликлар талайгина.

“Ишониб бўлмайдиган янгиликлар”  атамаси қайд этилмаган — бу гўёки ишончли ҳолатда эълон қилинаётган ва оғир оқибатларга олиб борадиган: оммавий тартиб бузилиши, инсонлар ҳаёти ва саломатлигига таҳдид маълумотдир.

“Ижтимоий аҳамиятга молик” атамаси  қайт этилмаган- бу давлат маблағларининг сарфланиши, амалдорларнинг жиддий суистеъмолликка йўлқўйиши, инсон ҳуқуқларининг бузилиши, жиноятлар, фавқулодда ҳодисалар вафалокатларнинг беркитилиши тўғрисидаги маълумотлардир.

Оддий инсонлар фейк янгиликлар тарқатганликлари учун 3 мингдан 5 минг рублгача миқдорда (375000-625000 сўмда) жаримага тортилади. Мансабдор шахслар эса 30 минг дан 50 минг рубл (3750000дан 6250000 сўм)га қадар, юридик шахслар 400 мингдан 1 миллион рубл (50 миллиондан 125 миллион сўм)гача “маъмурий ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара этиш билан” жаримага тортилади.

Жамият, давлат, рамзлар, Конституция ва маҳаллий органларга беҳурматликни ифода қилувчи маълумотларни интернетда эълон қилишмайда безорилик сифатида баҳоланади. Бунинг учун беш минг рубл (125000 дан 625000сўмга қадар) жарима ёки 15 суткагача маъмурий ҳибс жазоси кўзда тутилган.