Соғлиқни сақлаш вазирлиги Anhor.uz нашрининг сўровига жавоб бермади

Источник: Минздрав

Ўтган йил декабрь ойида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2012 йилда Глобал жамғарма маблағлари ҳисобидан реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилган Ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонасини (ИЮКШ) вақтинча кўчиришга қарор қилгани ҳақида ёзган эдик. Бугунги кунда бино бўш, ИЮКШ эса вақтинча Тошкент вилоятида жойлашган. Йиллар давомида тўпланиб қолган шифохона муаммоларига эътибор қаратмаган, эндиликда эса транспорт вазирлиги билан ўз фаолиятини мувофиқлаштирмаган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бир томонлама ҳатти-ҳаракатлари касалхона ходимлари ва унинг беморлари учун жиддий муаммоларга олиб келди.

6 декабрь куни Anhor.uz таҳририяти Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таҳририят сўровини юборди, унинг жавоби қонунга кўра 7 кун ичида олиниши керак эди. Аммо биз сўровга жавоб олмадик. Бизниқуйидаги саволлар қизиқтирганди:

– «Зангиота-2» клиникаси шаҳардан ташқарида жойлашган бўлиб, «Зангиота-2» клиникаси жойлашган ерга жамоат транспорти қатнови йўқ, Катта ҳалқа йўлида жойлашган мавжуд жамоат транспорти бекатидан клиникагача бўлган масофа 1,5 километрга яқин. Шу муносабат билан энг яқин метро бекатларидан «Зангиота-2» клиникаси жойлашган ерни транспорт билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилмоқдами?

– Шифокорлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари учун транспорт масаласи қандай ҳал этилмоқда? Логистиканинг ноқулайлиги, клиниканинг узоқлиги транспорт харажатларининг ошиши сабабли шифокорлар, ўрта ва айниқса кичик тиббиёт ходимларининг шахсий фаровонлигига қандай таъсир қилмоқда?

– Беморлар клиникага қандай етиб боради?

– Чилонзор, Дилобод маҳалласи, Катортол, 36-уй, 6-кварталда жойлашган Республика ОИТСга қарши курашиш маркази (кейинги ўринларда махсус клиника) қошидаги юқумли касалликларга ихтисослаштирилган поликлиникага иситиш тизимини таъмирлаш учун 2019, 2020, 2021 йилларда қанча маблағ ажратилди?

– “Махсус клиника” биносининг иситиш тизими ва канализациясини таъмирлаш қачон якунланади ва муассаса ўз мақсадига мувофиқ ишга туширилади?

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Anhor.uz нашрининг 2021 йил март ойида юборган сўровига қонунни бузган ҳолда 2022 йил 2 ноябрда жавоб бергани ҳақида ёзган эдик.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.