Соғлиқни сақлаш вазирлиги Anhor.uz нашрининг сўровига жавоб бермаяпти

Источник: Минздрав

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Anhor.uz нашрининг 2022 йил 15 июлдаги (№ 15-07/1) сўровига жавоб бермади. “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ, таҳририятга ахборот тақдим этиш муддати 7 кунни ташкил қилади.

Таҳририят қуйидаги саволларни берган эди:

  1. 2021 ва 2022 йилларда “Санофи” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Лантус” ва “Апидра” инсулинларини Туркиядан Ўзбекистонга олиб кириш учун қайси юридик ва жисмоний шахсларга рухсат берилган?
  2. 2021 ва 2022 йилларда Туркиядан “Санофи” препаратларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш учун жисмоний ва юридик шахсларга нечта рухсатнома ва кимга берилган?
  3. 2021 ва 2022 йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган рухсатномалар асосида Туркиядан Ўзбекистонга нечта дозада “Санофи” (инсулин) препаратлари олиб келинган?
  4. 2021 йилда 1 ва 2 турдаги диабетга чалинганлар сони қанча? Беморларнинг умумий сони қанча?
  5. 2020 ва 2021 йилларда қандли диабетдан қанча одам вафот этди?
  6. 2021 йилда диабетга чалинганларни бепул инсулин билан таъминлаш учун бюджетдан қанча маблағ ажратилди?

Таҳририят Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан бунга эътибор қаратишни сўрайди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ёпиқ сиёсати оммавий ахборот воситалари томонидан текширув ўтказилишига тўсқинлик қилмоқда.

Аввалроқ биз Ўзбекистон дорихоналар тармоғида контрабанда инсулин яна сотилаётгани, бу эса қандли диабетга чалинган минглаб беморларнинг ҳаётига таҳдид солиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик. 2018 йилда Anhor.uz хавфли инсулин трафиги бўйича текширув ўтказганди, унинг натижасида Қозоғистонда 28 та жиноий иш кўзғатилди. 2021 йилда эса контрабанда маҳсулоти Туркия, Россия ва Қозоғистондан олиб кирилишда давом этди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.