1,85 кг. “порох” моддаси манзилига ета олмади
Тошкент вилояти божхоначилари томонидан божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига доир қонунбузарлик ҳолатларни мунтазам фош қилишмоқда. Навбатдаги ана шундай ҳолат фош қилинди. Бу ҳақда бошқарманинг матбуот хизмати хабар беряпти.
«Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган “DAF” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, автомашинанинг багаж қисмида, йўловчи декларациясида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилинмаган, 1 дона қоғоз қути ичида оғирлиги 1,85 кг. “порох” моддаси борлиги аниқланди», – дейилади хабарда.
Экспертиза берган ҳулосаларга кўра “порох” бу портловчи моддалар таркибига киради.
Унутманг!!! Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дорилар ва портловчи моддаларни Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланиб, божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Шарҳлар