10 та янги объект Ўзбекистон маданий мероси рўйхатига киритилди

Фото: Фонд развития культуры и искусства

Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармасининг ташаббуси билан 20 та бино модернизм даври объекти мақомини олди ва миллий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди.

2024 йил 22 апрелда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий маданий мерос объектларининг миллий рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 227-сон қарори қабул қилинди.

Биринчи босқичда Давлат санъат музейи, “Ўзбекистон” ва “Шодлик” меҳмонхоналари, “Космонавтлар” метро бекати, Авиасозлар саройи каби 10 та янги объект рўйхатга киритилиб, 10 та объектнинг мақомига қўшимчалар киритилди.

Жамғарма, шунингдек, юқорида қайд этилган модернистик услубдаги биноларни ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш учун тайёргарлик кўрмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.