1000 та мактабда «Смарт синфлар» ташкил этилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида «Hancom academy» раҳбарияти билан «Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида ахборот коммуникация технологияларига ихтисослаштирилган “Смарт синфлар” ташкил этиш» ҳамкорлик лойиҳасини амалга ошириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар беряпти.
«Унда вазир Ҳилола Умарова, «Hancom academy» Бош директори Кван-Хон Ли, ижрочи директори Пак Кинхён ҳамда ташкилотнинг Ўзбекистондаги расмий вакили Ли Санг Ил ва вазирлик масъуллари иштирок этишди. Учрашувда «Hancom academy» томонидан мактабларга АКТдан фойдаланиш, IТ касб йўналишларида тўгараклар ташкил этиш мақсадида 2027 йилга қадар 1000 та ўқув компютер синфлари тўплами босқичма-босқич тарзда вазирликка тақдим этилиши маълум қилинди», – дейилади хабарда.
Шунингдек ҳамкорлик имкониятларининг келгуси қадамларини ишлаб чиқиш ва режалаштириш учун томонлар ўртасида Англашув меморандуми имзоланган.
Шарҳлар