12 ёшли қизни ўлдирган фуқаро умрбод қамоқ жазосига ҳукм килинди

Источник: соцсети

26 май куни Тошкент шаҳар Яккасарой туман судининг ёпиқ суд мажлисида 31 январь куни Янгиҳаёт туманида содир этилган 12 ёшли қизнинг ўлдирилиши бўйича ишни кўриб чиқиш якунланди, дея хабар беради Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов.

Судланувчи A.T.гa нисбатан Жиноят кодексининг бир нечта моддаси, жумладан, қасддан одам ўлдириш, зўрлаш ва ғайритабиий шаклда жинсий эҳтиёжни зўрлик билан қондириш бўйича айбдор деб топилди. У умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди, шунингдек, унга нисбатан ичкиликбозлик ва политоксикоманиядан мажбурий даволаниш тайинланди.

Судланувчи 2022 йил ёзида марҳуманинг уйида таъмирлаш ишларини бажарган. Аввалроқ қизнинг бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган, бироқ қизнинг жасади топилганидан кейин қидирув тўхтатилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.