13 ва 14 май кунлари Тошкентда “Баҳорги Мушуккент” мушуклар кўргазмаси ўтказилади

13 ва 14 май кунлари Тошкентда катта “мушуклар байрами” – “Баҳорги Мушуккентмушуклар кўргазмаси бўлиб ўтадиБу ерда ҳаваскорлар ва профессионал наслчилар, шунингдек, ушбу жониворларнинг барча мухлисларини йиғилади.

Кўргазмада Ўзбекистон шаҳарларидан келган мушуклар, шунингдек, хорижлик мутахассислар ва уларнинг ёрдамчилари иштирок этади. Турли зотлардаги мушуклар ўртасида мукофотлар ва совғалар топшириш билан танлов ўтказилади.

Кўргазма шу кунлари соат 10.00 дан 17.00 гача очиқ бўлади. Дастур мазмунли ташкиллаштирилган: мушуклар мусобақаларидан ташқари, ҳомийлар томонидан совринли ўйинлар, болалар учун томошалар ва хайрия тадбирлари ўтказилади. Кўргазмада мушукларнинг оригинал сувенирлари дўкони ишлайди.

Кўргазма “Ҳаёт” бошпанаси ва “Мушуккент” лойиҳаси томонидан ўтказилмоқда. Унинг мақсади ҳайвонларга муҳаббатни оммалаштириш ва уларга масъулият билан муносабатда бўлишни тарғиб қилишдан иборат. Кўргазманинг бош ҳомийси – “Мираторг”.

“Баҳорги Мушуккент”га ташриф буюриш учун чипта нархи 20 минг сўм. Тушган пулларнинг катта қисми бошпанасиз ҳайвонларга ғамхўрлик қилиш дастурларига сарфланади. Кўргазмада ўзининг уй ҳайвонлари билан қатнашишни хоҳловчилар учун 9-майга қадар mushukkent.uz сайтида рўйхатдан ўтиш очиқ бўлади. Рўйхатдан ўтмаган ҳайвонлар кўргазмага киритилмайди.

Ҳайвонларга меҳр-муҳаббатни тарғиб қилиш масаласи ўта долзарб – Ўзбекистонда сўнгги тўрт йил ичида жониворларга нисбатан шафқатсизлик ҳолатлари 15 баробар кўпайган. Айни пайтда Ўзбекистонда мунтазам равишда бирор-бир мушуклар кўргазмаси ўтказилмайди. Таққослаш учун, Олмаота ва Москвада ҳар йили учтадан ортиқ  шундай кўргазма мунтазам ўтказилади.

Ташкилотчиларда 2016-2019 йилларда Тошкентда ҳар бири минглаб меҳмонларни жалб қила олган  “Баҳорги Мушуккент”, “Кузги Мушуккент”, “Мушуклар дунёси” ва “Cat World” каби махсус кўргазмаларини ўтказиш бўйича муваффақиятли тажриба мавжуд.

Ғолиблар учун совғаларни тақдим этадиган ҳомийлар ва кўргазма ҳамкорлари: Royal Canin, Lider Pet Food, Probalance, Carni, Amila Pro, Ibra Vet, Felix Zoo, Laykis ва бошқалар.

“Баҳорги Мушуккент” Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Тошкент шаҳар ИИБ, шаҳар ветеринария хизмати, “Food for Life” кўнгиллилари кўмагида ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.