14-Тошкент шаҳар округида ишлар қизғин паллада

Фото: Бобур Каримов / Anhor.uz

14-Тошкент шаҳар округига қарашли Референдум участка комиссияларида овоз бериш жараёнлари давом этмоқда

Журналистларимиз, айни пайтда 14-Тошкент шаҳар округида бўлиб, у ерда амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишдилар.

Фото: Бобур Каримов / Anhor.uz

“14-Тошкент шаҳар округи томонидан овоз бериш жараёнларини сифатли, шаффоф ўтказиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилган. Биргина мисол тариқасида шуни айтишим мумкинки, округимизга ташриф буюрувчи меҳмонлар электрон харита ёрдамида Тошкент шаҳрида нечта референдум ўтказувчи участкалар борлигини, ушбу участкаларда қанча овоз берувчи рўйхатга олинганию, шундан нечтаси биринчи маротаба овоз бераётганлиги тўғрисидаги аниқ маълумотларни билиш имконияти бор”, – дейди Феруза Мадраҳимова, 14-Тошкент шаҳар округи масъул котиби.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.