17 ёшли Нодирбек Абдусатторов тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Варшавада шахматнинг тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионатида чемпионлик унвони ўзбекистонлик 17 ёшли шахматчи Нодирбек Абдусатторовга насиб этди. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” нашри ёзади.
Финал учрашуви олдидан ўтказилган ўйинлар орасида у классик шахмат бўйича амалдаги чемпион Магнус Карлсенни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, Абдусатторов 13 турда Фабиано Каруан, Левон Аронян, Радослав Войташек, Борис Гелmфанд, Ян Непомняший, Александр Гришчук, Владимир Федосеев, Гукеш Доммаражу, Ян-Кшиштоф Дудуни мағлуб этди.
Финалга бир хил очколар билан тўрт нафар шахматчи яқинлашди, бироқ фақат иккита шахматчи ўйнаши лозим эди. Натижада финалга россиялик Ян Непомняший ва ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов чиқишди. Дастлабки тай-брейк матчи дуранг билан якунланди. Иккинчисида эса ғалаба Нодирбек томонида бўлиб, унга жаҳон чемпиони унвонини келтирди.
Ушбу турнирда учинчи ўрин классик шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони – Магнус Карлсенга тегишли.
Кўпчилик ватанимизда туриб Нодирбекка мухлислик қилди. Жумладан, Ўзбекистон Президенти. Унинг матбуот котибининг сўзларига кўра, Абдусатторов иштирокидаги ўйинларнинг бориши Санкт-Петербургдан Тошкентга учаётган самолётда қизиқиш билан кузатилган:
– МДҲнинг норасмий саммити бўлиб ўтган Санкт-Петербургдан Тошкентга қайтаётган самолётда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторовнинг тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионатидаги иштирокини Президентимиз ва бутун делегация онлайн тарзда катта қизиқиш билан томоша қилди. Давлатимиз раҳбари рапид бўйича янги ва энг ёш тезкор жаҳон чемпионини самимий табриклайди ҳамда унинг ота-онаси ва мураббийларига миннатдорчилик билдиради”.
Шарҳлар