20 январь куни блогер Миразиз Бозоровнинг иши бўйча суд мажлиси ўтказилади
20 январь куни эрталаб соат 11:00 да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод тумани судида блогер Миразиз Бозоров иши бўйича суд мажлиси бошланади. Бу ҳақда «Фергана» нашри ўз манбасига таянган ҳолда ёзади.
Суд жараёни очиқ тарзда ўтказилади, Миробод туман суди раиси Сардорбек Содиқов судья этиб тайинланган.
Миразиз Бозоров судда 2021 йил баҳорида қўзғатилган учта жиноий иш бўйича қатнашади. Бир ҳолатда унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми «д» банди («Ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш») билан айбланган. Яна иккита жиноий ишда у гувоҳ ва жабрланувчи сифатида иштирок этади. Апрель ойи охирида Бозоров уй қамоғига олинган, июль ойида муддат сентябрь охиригача узайтирилган.
Шарҳлар