2022 йилда Алмата хорижликлар учун энг қиммат шаҳарга айланди

Фото: unsplash.com

Mercer компанияси тадқиқот ўтказиб, Марказий Осиёнинг энг қиммат шаҳарлари рўйхатини тузди. Тадқиқотда 277 та шаҳар иштирок этди. Алмата 2022 йилда 219-ўринни эгаллаб, хорижликлар учун Марказий Осиёдаги энг қиммат шаҳарга айланди.

Хорижликлар учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида Тошкент 221-ўринни, Бишкек 225-ўринни ва Душанбе 226-ўринни эгаллади.

Шаҳарлар 200 дан ортиқ товар ва хизматлар, жумладан, ижарага бериладиган уй-жой, жамоат транспорти, озиқ-овқат, кийим-кечак ва кўнгилочар фаолликлар  бўйича баҳоланди.

18 апрель куни Henley & Partners компанияси New World Wealth таҳлилий компанияси билан биргаликда дунё шаҳарларини уларда яшовчи миллионерлар сони бўйича рейтингини тузган “Дунёнинг энг бой шаҳарлари-2023” ҳисоботини тақдим этди.

Henley & Partners бош директори Йорг Штеффен таъкидлашича, дунёдаги энг бой 10 та шаҳардан 7 таси расмий инвестиция миграция дастурлари мавжуд мамлакатларда жойлашган ва ҳукуматлар яшаш учун рухсатнома ёки фуқаролик эвазига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни рағбатлантиради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.