2022 йилда бошқарувчи компаниялар 18,1 млрд сўмни мақсадсиз тарзда сарфлаган
Аҳоли мурожаатлари асосида 2022 йилда Уй-жой инспекцияси томонидан кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи 1000 га яқин бошқарувчи компанияларнинг фаолияти текширилди. Бу ҳақда UzNews нашри Уй-жой коммунал хизматлар вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.
Текширувлар натижасида 212 та уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан 18,1 млрд. сўм пул маблағлари мақсадсиз равишда сарфлангани аниқланди
Хусусан:
– 15 та ҳолатда 778,9 млн.сўм маблағ қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳажмига қўшилган;
– 18 та ҳолатда 758,1 млн.сўмлик кредитлар ўзлаштирилган;
– 149 та ҳолатда мулкдорлардан ундирилган 15,5 миллиард сўмлик мажбурий бадаллар бошқа мақсадларга сарфланган;
– 15 та ҳолатда 1,1 млрд.сўмлик бошқа ҳуқуқбузарлик ва камчиликларга йўл қўйилган.
50 та бошқарувчи компаниянинг мансабдор шахслари жиноий жавобгарликка тортилди, 6 нафар раҳбар қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
700 миллион сўмдан ортиқ маблағ бошқарувчи компаниялар ҳисобига қайтарилди.
Шарҳлар