2022 йилда хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 43 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
2022 йилда хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 43 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда 7 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг матбуот котиби Фотима Мадраҳимова маълум қилди. Бу ҳақда “Газета.uz” ёзади.
Қайтган болаларнинг умумий сонидан 37 нафари Россиядан, 4 нафари Қозоғистондан, 2 нафари Туркиядан олиб чиқилган.
Болаларни қайтариш жараёни Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда болалар омбудсмани офиси томонидан амалга оширилди.
Йил давомида Россия ва Қозоғистондаги болалар омбудсмани вакилларига 15 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси Фотима Мадраҳимова таъкидлаганидек, ижобий ҳал этилган.
Шунингдек, у 2021-2022 йилларда Ўзбекистонда ота-она қарамоғисиз қолган болалар учун жами 21 та болалар муассасаси тугатилганини айтди. Айни пайтда мамлакатимизда 139 та оилавий Меҳрибонлик уйлари ташкил этилиб, уларда 822 нафар бола тарбияланмоқда.
Шарҳлар