2022 йилда Ўзбекистонда чет эл корхоналарининг аксарияти россиялик бизнес вакиллари томонидан ташкил этилган
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг аксарияти россиялик бизнес вакиллари томонидан ташкил этилган. Бунга rb.ru нашри эътиборни қаратади.
Ўтган йили Россия Федерацияси компаниялари томонидан республикада 967 та корхона рўйхатдан ўтказилган. 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, 15 801 та шундай ташкилотдан 3 156 таси Россияга тегишли. Туркия бу борада иккинчи ўринда бормоқда, ушбу мамлакат компаниялари Ўзбекистонда 369 та янги корхонани ташкил этган. Бир йил ичида бундай корхоналар сони 2512 тага кўпайган.
Ўзбекистонда корхона ташкил қилган мамлакатлар:
- Россия – 967
- Туркия – 369 та
- Хитой – 275
- Қозоғистон – 195 та
- Жанубий Корея – 92
Қўмитанинг маълумотларига кўра, 2022 йилда мамлакатга Россия Федерациясининг 190 мингга яқин фуқароси келган. Республикада хорижий бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича дастурлар фаол ишлаб чиқилган. IT-компаниялари мамлакатда уч йиллик ишчи визаларга умид қилишлари мумкин.
Шарҳлар