2024 йилги Париж Олимпиада ва Паралимпия ўйинларининг маскотлари Онадўлининг қудратли темир даври қироллиги бўлган фригияликлардан илҳомланганини билармидингиз
2024 йилги Париж Олимпиада ва Паралимпия ўйинларининг маскотлари Онадўлининг қудратли темир даври қироллиги бўлган фригияликлардан илҳомланганини билармидингиз? Халқаро Олимпия Қўмитасининг таъкидлашича, Олимпиада Фригия ва Паралимпия Фригия маскотлари бир вақтлар фригияликлар кийган анъанавий қалпоқларга ўхшаш енгил қалпоқ кўринишида яратилган. Қадимги Онадўли қироллиги Фригиянинг маданий меросини акс эттирган маскотлар, шунингдек, Смурфлар гардеробининг ҳам ажралмас қисми бўлган қалпоқнинг шакли эркинлик тушунчасини ифодалаган.
Фригияликлар Болқондан ғарбий-марказий Ўнадоли ўлкаларидаги кенг ҳудудга кўчиб ўтган, бу эса ҳозирги Туркиянинг Анқара, Афёнкараҳисар, Эскишеҳир ва Кутаҳя вилоятларини қамраб олади. Милоддан аввалги 12 асрда Хет империясининг қулаши билан яна қайтадан тикланган бу қадимий халқ 2023 йилда Туркиянинг 20 ЮНEСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Гордион шаҳрида ўз пойтахтини қурди. Фригиянинг сиёсий ва маданий пойтахти сифатида танилган Гордион кўплаб қадимги тарихчилар томонидан тилга олинган Гордион тугуни афсонаси билан бевосита боғлиқ. Бу тугунни ечган киши Осиёнинг ҳукмдори бўлиши башоратларда айтиб ўтилган. Шунингдек, шаҳар бир вақтлар мифологияда “эшак қулоқ” ва “олтин тегиниш” билан лаънатланган шоҳ Мидас ҳукмронлиги остида бўлган.
Олимпия маскотини илҳомлантирган Фригия қалпоқчаси биринчи марта Гордиондаги отлиқ аскарнинг ўйилган тасвирида пайдо бўлди. Бундан ташқари, қирол Мидас кўпинча фригия қалпоғини кийган ҳолда тасвирланган, афсонага кўра, у ҳатто эшак қулоқларини ёпиш учун ҳам кийган.
Озодлик рамзи
Фригия қалпоғи ёки “озодлик қалпоқчаси”нинг келиб чиқиши минг йилларга бориб тақалади, Рим ҳаёти ва ҳатто Франция инқилобидан кейинги даврларда ҳам кўп намоён бўлди ва янада чуқурроқ аҳамиятга эга бўлди. Қадимги Римда қул бўлган одамлар озодликка чиққанларида Фригия қалпоқчасига ўхшаш бош кийим кийган эдилар. Француз инқилоби ва ундан кейинг даврда Фригия қалпоғи расм ва ҳайкалларда пайдо бўлди. Қалпоқ французлар учун тарих давомида машҳур тимсол бўлиб қолди, бу эса уни 2024 йилги Олимпия ўйинларининг маскоти учун яққол танловга айтирди.
Фригияликлар изидан
Фригияликларнинг Онадўлидаги тарихий ватани бугунги кунда “Фригия водийси” деб аталади. Водий Фригия қоятош ёдгорликларининг ажойиб намуналари билан бутун дунёда ноёб бўлган улкан ландшафтдир. Бу ҳудуд умумбашарий аҳамиятга эга, чунки у фригияликларнинг диний маросимлари ва ижтимоий ҳаётининг изларини сақлайди. Шунга кўра, Кутаҳя, Афёнкараҳисар, Анқара ва Эскишеҳирни ўз ичига олган Тоғли Фригия минтақаси 2015 йилдан бери ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатида. Ушбу ноёб ландшафтни пиёда ва велосипед йўллари билан кашф қилиш мумкин.
500 километрдан ортиқ чўзилган Туркиянинг учинчи энг узун пиёда йўли бўлган Фригия йўли билан Фригияликларнинг изидан бориш мумкин. Фригия йўлини бошлаш учун учта муқобил ҳудуд бор: Анқарадаги Гордион, Афёнкараҳисардаги Сейдилер ва Кутаҳядаги Ениже фермаси. Бу нуқталардан бошланиб, Фригия водийлари бўйлаб давом этувчи йўлларда Фригия даврига оид Гордионнинг ажойиб иншоотлари, дунёдаги учинчи энг катта қабр бўлган қирол Мидас қабри ва ичидаги дунёдаги энг қадимги ёғоч бино бўлган қабр хонасини кўриш мумкин. Анқарада, шунингдек, Онадўлининг турли бурчакларидан, айниқса Гордион, Ҳаттуша ва Чаталҳўюк каби муҳим жойлардан антик асарлар намойиш этиладиган Анадолу цивилизациялари музейига ташриф буюриш керак. Музейга ташриф буюрмасдан ва ушбу маданиятни ўрганмасдан туриб Гордион ва бошқа Фригия жойларини тўлиқ кашф қилиб бўлмайди.
Фригия йўлининг бошқа диққатга сазовор жойлари ҳам бор, масалан тош уйлари, қабрлари ва черкови билан машҳур Аязини қишлоғи, Афёнкараҳисардаги қояга ўйилган Авдалас қалъаси ва Эмре кўли ва Кутаҳянинг Аизона қадимий шаҳрини санаш мумкин. Фригия йўли Эскишеҳирдаги муҳим Фригия аҳоли пункти бўлган Язиликаяда бирлашади. Язиликаядан ташқари, ҳудуднинг қадимий манзиллари орасида Эскишеҳирдаги ажойиб Фригия қоятош жабҳалари, ғайриоддий шер бўртмаларини ўз ичига олган Арслон ибодатхонаси ва қояга ўйилган монументал мақбара Гердеккая мавжуд.
Шарҳлар