2025 йилга келиб болаларнинг 80% мактабгача таълим билан қамраб олинади

Источник: пресс-служба президента Узбекистана

Тошкент шаҳрида кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш масалалари бўйича жаҳон конференцияси бўлиб ўтмоқда. 15 ноябрь куни бу анжуманга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг маълумотларига кўра, 2025 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 80 фоизга етказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон президенти кичик ёшдаги болалар учун сифатли таълим муаммоларини глобал даражада самарали ҳал қилиш, биргаликда тезкор ечимлар ва тизимли ёндашувлар ишлаб чиқиш мақсадида мазкур халқаро конференцияни мунтазам равишда ўтказиб бориш таклифини билдирди.

Шунингдек у Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғун бўлган барча саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун Тошкентда ЮНЕСКОнинг минтақавий марказини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.

«Кичик ёшдаги болалар таълими бўйича жаҳон ташкилоти билан қўшма лойиҳа ва тадқиқотлар олиб бориш, тарбиянинг янгича услублари ва методик қўлланмаларни тайёрлаш учун кенг қамровли дастур ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди».

Соҳадаги илғор тажрибалар, замонавий интерактив ўқитиш услублари, амалий билим ва кўникмалар билан ўзаро алмашиш мақсадида тарбиячилар халқаро ҳамжамиятини ташкил этиш ташаббусини баён этилди.

2024 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ўтказиладиган келажак саммитининг асосий мавзуларидан бири сифатида, кичик ёшдаги болаларга таълим-тарбия бериш масаласини киритиш муҳимлиги таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг халқаро конференция якунлари бўйича махсус резолюциясини қабул қилиш мақсадга мувофиқлигини маълум қилди, унда болалар тарбияси масаласи умуминсоний тараққиётга эришишнинг муҳим омили сифатида белгилаб қўйилиши кераклиги қайд этилди.

“Ушбу ҳужжатда ота-оналарнинг болаларга сифатли таълим-тарбия беришдаги, маънан ва жисмонан етук тарбия беришдаги ўрни, болаларнинг қобилият ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш учун масъулияти каби масалалар ўз аксини топиши керак”, — дея хулоса қилди у.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.