AQSh Davlat kotibining Janubiy va Markaziy Osiyo bo‘yicha yordamchisi O‘zbekistonga tashrif buyuradi
23-25 май кунлари Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги АҚШ делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар беради.
«Бўлажак учрашувлар ва музокаралар чоғида турли соҳалардаги Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади. Шунингдек минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади», – дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар