23 январдан айрим мактаблар вақтинчалик онлайн таълимга ўтказилади

Дети в школе
Источник: unsplash.com

23 январдан бошлаб барча мактабларда III чорак бошланади. Шу билан бирга, иссиқлик таъминотида муаммолари бўлган мактабларга вазият яхшилангунга қадар вақтинчалик масофавий таълимга ўтказишга рухсат берилди, дейилади Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг хабарида.

Вақтинчалик масофавий таълимга қайси мактаблар ўтиши тўғрисида вилоятлар ва мактабларнинг ижтимоий тармоқлардаги каналлари орқали ота-оналар тўғридан-тўғри хабардор қилинади.

Тошкент шаҳрида фақат қуйидаги мактаблар вақтинчалик онлайн таълимга ўтади:

Олмазор: 1, 28;

Бектемир: 345, 346, 347, 348;

Миробод: 83, 94;

Мирзо-Улуғбек: 54, 209;

Сирғали: 33, 68, 269, 352;

Учтепа: 199, 251;

Чилонзор: 79, 101, 114, 138, 162, 163, 168, 173, 178, 179, 181, 182, 183, 184, 188, 201, 202, 232, 270, 280, 281, 4 (махсус мактаб-интернат);

Шайхонтоҳур: 19, 39, 59, 82, 85, 92, 132, 141, 167, 169, 180, 186;

Юнусобод: 87, 259;

Янгиҳаёт: 2, 3, 334;

Яшнабод: 145, 77 (махсус мактаб-интернат).

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.