308,6 млн сўмни “МЧЖ”га учирган Сурхондарё вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси

Фото: Department_uz

Жарқўрғон туманида 308,6 млн сўмни ўзлаштирган собиқ ҳисобчи ва МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ахборот хизмати хабар беряпти.

“Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси собиқ бош ҳисобчиси Б.Т. ва бошқалар “S.E.” МЧЖ масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, ҳақиқатда кўрсатилмаган транспорт хизматлари учун ушбу МЧЖга 308,6 млн сўм маблағларини ўтказиб бериб ўзлаштирганликлари аниқланган”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.