Қирғизистонлик аёл Ўзбекистонга 32 мингта қўрғошин ўқ олиб киришга уринди (видео)
Андижон вилоятида қирғизистонлик аёл Ўзбекистонга болалар аравачасида пневматик қурол учун 32 мингта қўрғошин ўқ олиб ўтишга уринди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар бермоқда.
Аёл “Дўстлик” чегара пости орқали Ўзбекистонга пневматика учун снарядларни олиб кирмоқчи бўлди. У юкни бола ўтирган аравачага бекитган. Қирғизистон билан чегарада текширув чоғида бола ўриндиғи остида қўшимча жой борлиги аниқланди.
У ердан пневматик қурол учун 4,5 миллиметрли 32 мингта қўрғошин ўқ топилди. Ушбу ҳолат бўйича тергов олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар