40 бош саъвани фуқаро эгнидаги кийимининг ичига яширинча олиб ўтишга уринган
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пост орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келаётган фуқаро хатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг эътиборини тортди.
Ўтказилган шахсий кўрик натижасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда декларацияланмаган, шахс эгнидаги кийимининг ичига 40 бош саъва қушлари яширилганлиги фош этилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар