500 400 доз Moderna вакцинаси COVAX платформаси орқали Ўзбекистонга келди

Источник: ЮНИСЕФ

Ўзбекистон 500 400 доза Moderna вакцинасини олди. Айни дамга қадар COVAX дастури бўйича олиб келинган дозалар сони 9,5 млн дан ошди, дея хабар беради ЮНИСЕФ.

COVAX – бу ЖССТ, ВИГА (Вакцинация ва иммунизация бўйича глобал альянс), CEPIvaccines (Эпидемияларга тайёргарликни таъминлаш соҳасида инновациялар бўйича коалиция) ва ЮНИСЕФ ташкилотларини бирлаштирувчи глобал ташаббус. Харид қилиш ва етказиб бериш бўйича асосий ишлар ЮНИСЕФ томонидан амалга оширилмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон томонидан харид қилинган ва ишлаб чиқарилган вакциналар дозаси 49,5 млн дан ошди, улардан 40 млн дан ортиғи ишлатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.