«5Г» таъсирида мия тўқималарида ўзгаришлар аниқланди

Foto: OCHIQ MANBA

Томск давлат университети олимлари 5Г антеннаси нурланишидан кейин каламушлар миясида ўзгаришлар аниқлади. Бу ҳақда Россия Фан ва олий таълим вазирлигига таяниб, ТАСС хабар берди.

Лаборатория раҳбари, ТГУ Биология ва биофизика илмий-тадқиқот институти эксперементал физиология бўлимининг етакчи илмий ходими Наталя Кривованинг сўзларига кўра, каламушлар беш ҳафта давомида 5Г антеннаси нурланишига дуч келишган. Бу тахминан инсон ҳаётининг тўрт йилига тенг.

Кривова каламушларнинг ҳолатини баҳолаш чоғида, тадқиқ қилинган параметрларнинг бирортаси назорат гуруҳидаги каламушларнинг кўрсаткичларидан фарқ қилмаганини айтди. Бу каламушлар 5Г нурланиши таъсирида оғриқ, қўрқув ёки стрессни ҳис қилмаганликлари ва яхши ҳолатда бўлганликларини кўрсатади.

Бироқ, мия тўқималарини чуқурроқ таҳлил қилиш натижасида, 5Г антеннаси нурланишига дуч келган каламушларда антиоксидантлар ва прооксидантлар нисбатида сезиларли ўзгаришлар қайд этилган.

Олимлар, 5Г нурланишининг қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини аниқлаш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказиш зарурлигини таъкидлашди.

Эслатиб ўтамиз, илгари Қозон давлат тиббиёт университети олимлари глаукоманинг ривожланиши билан боғлиқ геномедаги 17 та ҳудудни аниқлашга ёрдам берган эдилар. Бу ишда Россия, Хитой ва Буюк Британиядан мутахассислар иштирок этишган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.