63 нафар махбус афв этилди: давлат раҳбари тегишли фармонни имзолади
Шавкат Мирзиёев «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади, деб ёзади UzNews.
Фармонга кўра 63 нафар фуқаро афв этилди. Улардан 44 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади. Шунингдек, 19 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.
Афв этилганларнинг 2 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ташкил этган.
Улашиш:
Шарҳлар