7 ёшли қизга шилқимлик қилган 68 ёшли эркакка қамоқ чораси қўлланилди

Фото: телетайп

Ижтимоий тармоқларда “7 ёшли  қизга 60 ёшлик эркак таҳдид қилиб, ўзининг ғаразлик ниятини амалга оширмоқда» сарлавҳаси остида хабар тарқалган эди.

Ушбу ҳолат юзасидан 5 апрель кун Янги Наманган туманида яшовчи 68 ёшли эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

«Дастлабки тергов давомида ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасида Б.И. қилмиши ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми билан қайта малакаланган ва у процессуал тартибда ушланиб, судга киритилган илтимоснома асосида суд томонидан Б.И. га “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган», – дейилади хабарда.

Бугунги кунда жиноят иши юзасидан Янги Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.