722 дона трансформатор мукаммал таъмирланди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ҳудудий электр тармоқлар» АЖ ахборот хизмати раҳбари Фахриддин Нуралиев маълум қилди.
Яқинда, Президент Шавкат Мирзиёев энергетика тизимининг қиш мавсумига тайёргарлиги билан яқиндан танишганди.
Унда, давлат раҳбари томонидан жорий йил истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб бериш борасида олиб борилган ишлар танишган ҳолда соҳа маъсулларига қўшимча вазифалар берилди. Мазкур топшириқлар юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан зарур чоралар кўрилимоқда.
Жамият томонидан 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича, жойларда энергетика объектларини жорий йил куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жамиятда Марказий штаб ҳамда ҳудудларда вилоят, шаҳар ва туман штаблари ташкил этилди.
«Айни пайтда соҳада 24 соатлик иш режимига ўтказилди. Ҳудудларда 6 300 дан ортиқ ходимдан иборат 1 429 та туну-кун фаолият юритадиган авариявий бригадалари навбатчилиги ташкил этилиб, 1 340 та махсус авто ва техникалар бириктирилди. Айни кунга қадар Жамият томонидан режага асосан 29,6 минг километр тармоқ ҳамда 10,2 мингта трансформаторлар мукаммал таъмирланган бўлса 6 554 км ҳамда 1 925 та трансформаторлар янгиланди. Шу билан бир қаторда жорий йилнинг якунига қадар яна 1 минг километр тармоқ, 320 та трансформаторларда якунлаш ишларини амалга оширилади. Жойларда вужудга келиши мумкин бўлган авариявий ходисларни тезкор бартараф этиш мақсадида электр ускуна ва материаллар заҳираси яратилди«, – дейилади хабарда.
Хусусан 1 280 та трансформатор, 542 тн трансформатор мойи, 3 200 дона темир-таянч бетон устунлар , 124 тонни сим ҳамда 400 км кабель ва бошқа материаллар заҳиралар яратилди.
Шу билан бир қаторда Жамият томонидан электр энергияси етказиб беришда йўқотишларни камайтириш бўйича ҳам тизимли ишлар олиб борилди. Хусусан, олиб борилган амалаий ишлар натижасида жорий йилнинг январь-октябрь ойларида техник йўқотишлар 757,0 млн.кВт.с камайтиришга эритишди.
Тошкент шаҳри истеъмолчиларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Ҳусусан, пойтахтимизда 410 дан ортиқ ходимдан иборат 78 та туну-кун фаолият юритадиган авариявий бригадалари навбатчилиги ташкил этилди, 71 та махсус авто ва техникалар бириктирилди.
Бугунги кунда 857,3 километр тармоқ ҳамда 722 дона трансформаторлар мукаммал таъмирланди.
Қадрли электрэнергияси истеъмолчилари!
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан Жорий йил куз-қиш мавсумига истеъмолчиларга электр энергиясини барқарор етказиб бериш борасида барча зарурий чораларни кўрилмоқда.
«Электр тармоқларида юзага келаётган носозликлар ҳамда мавжуд муаммолар юзасидан мурожатларни жамиятнинг 1154 қисқар рақамли колл марказига ҳамда 71 коди билан 207 23 76 рақамли ишонч телефонига қолдиришингизни сўраймиз», – дейилади.
Шарҳлар