АҚШ молия вазирлиги лавозимига номзод Скотт Бессент тавсия қилинмоқда
Доналд Трамп АҚШ молия вазири лавозимига миллиардер ва маслаҳатчиси Скотт Бессентни кўрсатди. Трамп уни «капитал бозорларининг эркинлигини ва барқарорлигини тиклайдиган, хусусий секторни ривожлантирадиган раҳбар» деб таърифлади. Бу ҳақида BBC хабар бермоқда.
Бессент ўзи ким?
Жанубий Каролинада туғилган Бессент Ел университетини битирган ва фаолиятини инвестиция соҳасида бошлаган. У 1990 йилларда Жорж Сорос билан валюта операцияларида муваффақият қозонган. 2015-йилда ўзининг Кей Сқуаре Cапитал Манагемент фондига асос солган.
Аввал Демократик партияни қўллаб-қувватлаган Бессент 2024 йилда Трампнинг иқтисодий дастурини қўллаб, «дерегулация, арзон энергия ва паст солиқлар орқали янги олтин давр» ваъда қилганига ишонди.
Бессент Трамп давридаги солиқ имтиёзларини сақлаб қолиш ва савдо сиёсатини мувофиқлаштиришга диққат қаратади. Шунингдек, Россияга қарши санкциялар ва бозор барқарорлигини таъминлаш унинг зиммасига юкланади.
Бессент очиқчасига криптовалюталарни қўллаб-қувватлайди ва уларни «эркинлик» деб атайди. Агар тасдиқланса, у АҚШ молия вазири лавозимида крипто саноатини қўлловчи биринчи шахс бўлади.
Янги вазирга солиқ тизими, савдо сиёсати ва инфляция назорати каби муҳим масалалар билан шуғулланиш талаб этилади.
Шарҳлар