АҚШ ҳукумати “Оҳангаронцемент” заводига қарши санкциялар жорий этди
«Оҳангаронцемент» ва унинг акциядори Akkermann Cement CA компаниясининг акциялари АҚШнинг янги санкциялари учради. 2022 йил бошида USM холдингининг асосчиси Алишер Усмонов заводнинг 98,6% акцияларини сотиб олганди.
«Усмоновнинг ихтиёрида офшорларда корхоналарнинг кенг тармоғи мавжуд, у оила аъзолари орқали молиявий амалиётларни ўтказиши мумкин, бу эса унга санкцияларни эҳтимолий четлаб ўтиш имконини беради», — дея қайд этади АҚШ Молия вазирлиги.
АҚШ Молия вазирлигининг хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) янги санкциялар рўйхатига кирган компаниялар, шу жумладан Akkermann Cement CA компанияси иштирокидаги битимларни 11 июлгача тўхтатишга лицензия берди.
Шунингдек санкциялар остига «Металлоинвест», USM Telecom ва «Мегафон» компаниялари ҳам тушган. «Металлоинвест» таркибига кирмайдиган корхоналар – “Михайловский горно-обогатительный комбинат”, “Лебединский ГОК” ва “ОЭМК” компанияларига ҳам чекловлар қўйилган.
OFAC миллий хавфсизлик, ташқи сиёсат ва санкциялар сиёсати мақсадларини таъминлаш учун жисмоний ва юридик шахсларни санкциялар рўйхатига (SDN list) жойлаштиради. Ушбу рўйхатдаги компанияларнинг активлари блокировка қилинади. Америка фуқароларига ва шахсларга улар билан бирор-бир иш ёки битимни амалга ошириш тақиқланади.
Шарҳлар