АҚШ Ўзбекистон ҳукуматини “барча асосий ҳуқуқларни, шу жумладан тинч йиғилишлар ва ўз фикрларини билдириш ҳуқуқини ҳимоя қилишга” чақирди

Нед Прайс

Сешанба куни Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон расмийларини Қорақалпоғистонда 18 кишининг ўлими бўйича ишончли тергов ўтказишга чақирди, дея хабар беради Reuters агентлиги.

Давлат департаменти вакили Нед Прайс ўзининг баёнотида томонларни тинч ечимни излашга чақирди ва Ўзбекистон ҳукуматини “барча асосий ҳуқуқларни, жумладан тинч йиғилишлар ва ўз фикрларини билдириш ҳуқуқини ҳимоя қилишга” чақирди.

“Биз ҳокимиятни зўравонликни халқаро меъёрлар ва илғор тажрибалар асосида тўлиқ, ишончли ва шаффоф тергов ўтказишга чақирамиз”, – деди у.

Нед Прайс ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ва жароҳатланганларга ҳамдардлик билдирди.

У сўзининг якунида “АҚШ Ўзбекистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини сўзсиз қўллаб-қувватлашини” таъкидлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.