АҚШда «Соунд Буббле» номли сунъий интеллектли эшитиш воситаси яратилди

Foto: videodan qirqilgan

Вашингтон университети олимлари сунъий интеллект технологиясига асосланган янги турдаги эшитиш воситасини — Соунд Буббле (“Товуш пуфаги”) ни ишлаб чиқди. Ушбу қурилма фойдаланувчининг атрофида 1,8 метр радиусли “товуш пуфаги” ҳосил қилади, унинг ичида яқин товушлар кучайтирилади, узоқдаги овозлар эса деярли эшитилмайди. Бу фойдаланувчиларга ҳатто шовқинли жойларда ҳам суҳбатлашишда қулайлик яратади.

Қурилманинг имкониятлари

Эшитиш воситасида олтита микрофон ва сунъий интеллект бошқарувида ишлайдиган кичик компьютер ўрнатилган. СИ фойдаланувчига яқин товушларни аниқлаб, уларни кучайтиради, узоқдаги овозларни эса 49 децибелгача пасайтиради (бу вакуум ва япроқ шитирлаганидаги фарқга тенг). Қурилма товушларни реал вақт режимида, 8 миллисекунд ичида қайта ишлайди.

Тадқиқотчилар янги технологияни қуйидагича тасвирлайди:

“Офисда ишлаётганда ёки ресторан каби шовқинли жойларда сиз яқин одамларга эътибор қаратишингиз, атрофдаги кераксиз овозлардан холи бўлишингиз мумкин. Масалан, ҳамкасбингиз савол берса, сиз наушникни ечмасдан, уни аниқ эшитасиз”.

Ҳозирча Соунд Буббле фақат ёпиқ маконларда ишлашга мўлжалланган. Очиқ жойларда “товуш пуфаги”ни барқарор ҳосил қилиш технологияси ҳали ишлаб чиқилмаган.

Вашингтон университети аввалроқ Таргет Спееч Ҳеаринг (мақсадли эшитиш) номли қурилмани яратган эди. Унда фойдаланувчи 3-5 сония давомида суҳбатдоши билан кўз мулоқоти қилгандан кейин, атрофдаги барча овозлар блокланиб, фақат у гапираётган одамнинг овози эшитилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.