Абдулазиз Камилов президентнинг махсус вакили этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Ҳафизович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот котиби хабар беради.
Абдулазиз Комилов 1994-2003 ва 2012-2022 йилларда ташқи ишлар вазири лавозимларида ишлаган, сўнг Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланган. Ўтган йиллар давомида президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги элчиси ва бошқа лавозимларда ишлаган.
Улашиш:
Шарҳлар