Абдулазиз Камилов: «Ўзбекистон Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан олади»

Источник: Сенат Олий Мажлиса

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Сенатнинг 17 март кунги йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Украина ва Россия ўртасидаги ҳарбий амалиёт ва Ўзбекистоннинг Донецк ва Луганск бўйича позициясини билдирди, деб ёзади UzNews.uz нашри.

«Авваламбор, Украина атрофидаги вазият Ўзбекистонда жиддий хавотир уйғотмоқда. Иккинчидан, Ўзбекистон вазиятга тинч йўл билан ечим топиш ва можарони сиёсий дипломатик воситалар ёрдамида ҳал қилиш тарафдори. Бунинг учун, биринчи навбатда, ҳарбий ҳаракатлар, зўравонликлар зудлик билан тўхтатилиши зарур», — деди Абдулазиз Камилов.

У Ўзбекистон  Россия Федерацияси билан ҳам, Украина билан ҳам кўп томонлама тарихий муносабатларга эгалигини таъкидлади.

«Ўзбекистон тарихан ҳам Россия Федерацияси билан, ҳам Украина билан анъанавий кўп қиррали алоқаларга эга. Ва биз ҳар икки мамлакатлар билан ўз миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттирамиз. Биз бугунги оғир кунларда Украинага гуманитар ёрдам берамиз ва ҳозирги оғир вазиятни инобатга олиб гуманитар ёрдам юборишда давом этамиз», — дея таъкидлайди ТИВ раҳбари.

Шунингдек Абдулазиз Камилов Ўзбекистон Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан олишини билдирди.

«Биз Луганск ва Донецк халқ республикаларини тан олмадик», — дея қўшимча қилди вазир.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.