Абдулазиз Комилов Брюсселда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон Республикаси – Европа Иттифоқи” ҳамкорлик кенгашининг йиғилишида қатнашади

15-17 ноябрь кунлари ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Брюсселда бўлади. Бу ҳақда  Regnum нашри Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.

Делегация Брюсселда “Ўзбекистон Республикаси – Европа Иттифоқи” ҳамкорлик кенгашининг 16-йиғилишида қатнашади.

«Шунингдек ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашувлар ва музокараларни ҳам ўтказади», — дея хабар беради Ўзбекистон ташқи сиёсий идорасининг матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.