Сиртқи таълимни тугатиш режалаштирилмоқда. Ўқишга кириш учун минимал балл эса оширилди

Фото: teletype

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтқазилаётган анжуманда олийгоҳларга ўқишга қабул қилиш жараёнлари бўйича қуйидагилар таклиф қилинди:

  • ўқишга кириш учун минимал ўтиш бали 2 босқичда оширилиб, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл, бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади (амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл);
  • давлат гранти талабалар учун таълим гранти ва ижтимоий-рағбатлантирувчи грант шаклида ажратилади.

Бунда:

  • таълим гранти – талабаларга бир ўқув йили учун ажратилади ҳамда 1-курсда ўқишга кириш натижалари бўйича, 2-курсдан бошлаб рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади;
  • ижтимоий-рағбатлантирувчи грант – мақсадли қабул ва имтиёз асосида қабул қилинган талабаларга бутун ўқиш даври учун берилади;
  • таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади;
    сиртқи таълим шакли учун квоталарни кундузги таълим шакли учун ажратилган квотадан оширмаслик белгиланади.

Қайд этилганидек, сиртқи таълим шакли босқичма-босқич масофавий таълим шаклини кенгайтириш ва узайтирилган таълим шакли жорий этиш орқали тугатилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.