Адлия вазири: 34 турдаги маълумотномани талаб қилиш бекор қилинганидан кейин 46 миллиард сўм тежалди
Тошкент ёшлар форуми доирасида адлия вазири Русланбек Давлетов 34 турдаги маълумотномани аҳолидан талаб қилиш бекор қилинганидан кейин 46 миллиард сўм тежалгани ҳақида гапириб берди, деб ёзади ЎзА.
«Бугунги кунда мамлакатимизда ислоҳотлар кириб бормаган соҳа қолмади. Электрон тизимга ўтганимиздан кейин бирорта қоғоз ишлатилмаяпти. Бир йилда адлия тизимида 100 тонна қоғоз иқтисод қилиняпти».
Вазир ёшларнинг барча соҳаларда фаол иштироки муҳим эканини қайд этади.
«Бизга энг етишмаётган нарса – ғоя. Рақамлаштириш осон туюлади, лекин нимани рақамлаштирамиз? Ёшларимиз бизнинг ишимизни енгиллаштирадиган дастурлар, ғоялар тўғрисида ўйлаши керак», – дея таъкидлади вазир.
Улашиш:
Шарҳлар